Душанба-Жума: 09:00-18:00
Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш
info@ndd.uz
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирлик телеграм-канали. Янги таҳрирда монопрепаратлар рўйхатидан (яъни таркибида бир дона таъсир этувчи моддаси мавжуд бўлган дори воситалари), 6 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланиб, 4 та янги дори воситалари номлари қўшилган. Мажмуавий препаратлар рўйхатидан (таркибида икки ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддаси бўлган дори воситалари) эса 67 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланган ва 91 та янги дори воситалари номлари қўшилган. Эндиликда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар сони 189 тани ташкил этмоқда. Рецептсиз бериладиган мажмуавий препаратлар сони эса – 1085 тани ташкил этади.
Манба: KUN.UZ
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги “Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишлари белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади: дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш; дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш; дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш; дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш; доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш. Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.”. 2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин; ушбу Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Манба: regulation.gov.uz |
Эркинлик, хуррият – таърифга сиғмайдиган туйғудир. Истиқлол - нурли истиқболнинг ибтидоси, тобеликнинг интихоси. Озодлик –мудроқликнинг поёни, юракдаги зулматнинг адоғи.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, давлат асосий дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар олиниши имкониятини ва уларнинг сифатини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тузиш бўйича йўриқномасининг 4-бандига мувофиқ эса мазкур рўйхат қуйидагилар учун ишлатилади:
• тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари таҳлили;
• ДВни рационал харид қилиш ва тарқатиш;
• ДВга сарфланган харажатларнинг ўрнини қоплаш схемаларини ишлаб чиқиш;
• тиббиёт ходимларини ДВни тўғри ишлатишга ўқитиш;
• асосий дори воситаларини миллий фармацевтик корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни жадаллаштириш;
• асосий дори воситалари ва нархлар боғлиқлиги бўйича мониторинг олиб бориш;
• мурувват ва бошқар турдаги ёрдам кўрсатиш учун тузилган дори воситалари рўйхати тўғрилигини баҳолаш;
• самарасиз дори воситаларини айланмадан чиқариб ташлаш;
• тобора фаол ва безарар ДВни қўллаш йўли билан харажатларни камайтиришга эришиш.
Қабул қилинган ҳужжат аввалгисидан салмоқлироқ. Эски рўйхат 328 та позициядан иборат бўлган. Янгисидан эса 820 та позиция ўрин олган. Бундан ташқари, дори воситалари 3 турга бўлинган:
• умумий асосий дори воситалари;
• вояга етмаганлар учун мўлжалланган асосий дори воситалари;
• доривор ўсимликлар сақловчи дори воситалари.
Ҳужжат 30.07.2018 йилдан кучга кирди. манба: Kun.uz
“Ҳоким кубоги”
минифутбол турнири
Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 июльдаги 06-06/1848 сонли хатида жорий йилнинг 25-30 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида
Навоий шаҳар Аладин уйингохида “Ҳоким кубоги” мусобақасининг минифутбол спорт турнири ўтказилди. Турнир ҳокимият тизимидаги ходимлар ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 24та жамоа куч синашди. турнирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари 1-ўринни эгаллаб “Ҳоким кубоги” қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан Кубок, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
«Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти “Ишонч” маҳалласи худудида жойлашган. Ўтказиладиган тадбирлар, семинарлар ҳамкорликда олиб борилади . “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишланган тадбирни 2018 йил 31 май куни биргаликда маҳалла гўзарида ўтказилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи ногирон, кам таъминланган,ёлғиз оналарнинг фарзандлари таклиф этилди.Жажжи болажонларга совғалар улашилди ( тиш пастаси ва чўткаси , қалам, краска, расм дафтар ,буяйш дафтари, китобча, ширинлик ва музқаймоқлар) Йиғилишда “Ишонч” МФЙ раиси Ғайрат Шерназаров , хотин қизлар қўмитаси раиси Матлюба Полвонова , маҳалла маслаҳатчиси Феруза Хасановалар сўзга чиқиб байрам муносабати билан табриклади . Шифокор Осиё Нормуродова болаларга соғлом турмуш тарзи ҳамда шахсий гигиена бўйича маъруза қилди .
Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғиданда беғубор нарса бўлмаса керак. Фарзанд бор экан ,одамзод ҳамиша келажакни ўйлаб , эзгу орзу интилишлар билан яшайди . |
“Наврўз” хайрия тадбири
“Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти 21 март “Наврўз” байрами муносабати билан ўзгалар парваришига мухтож бўлган кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳолидан хабар олиш ва уларни хар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида Навоий шаҳри И.Каримов кўчаси 130 уй 69-хонадонда яшайдиган Шамсутдинова Равза ая ҳолидан хабар олиб байрам совғалари тақдим қилинди.