«Навоий Дори-Дармон» АЖ акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги 2–сонли умумий йиғилиши БАЁНИДАН КЎЧИРМА
Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, Навоий кўчаси 65- уй. Йиғилиш ўтказилган сана: 2022 йил 24 июн, соат 11-00. Йиғилиш тури: Навбатдан ташқари. Жамият томонидан чиқарилган жами оддий акциялар сони 902 274 донани ташкил қилади, шундан: Умумий йиғилишларда овоз бериш ҳуқуқига эга акциялар сони – 875 706 дона; Йиғилишга қатнашганлар: 1. Кузатув кенгаши аъзолари: Ражабов Фарход Хазратович – Кузатув кенгаши аъзоси. 2. Разаков Илез Жабарович – «DORI-DARMON» АК вакили (ишончнома: 10.06.2022 й. № 11-13/685) 225 584 дона акция эгаси, 25,0 % овоз бериш ҳуқуқи билан; 3. Қаюмов Жума Чориевич - «DORI-DARMON» АК “Compliens control” хизмати бошлиғи.
Меҳнат жамоаси аъзолари. 5. Тафтиш комисияси аъзоси:
6. Аудитор:
Саноқ комиссиясининг баёни таништирилди: Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2022 йил 20 июн холатига шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига асосан 902 274 дона оддий акциялар эгалари йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашчиларнинг рўйхатига асосан соат 10:00дан - 11:00 гача жами 523 821 дона оддий акцияларга эга 10 нафар акциядорлар ва вакиллари рўйхатдан ўтган. Шундан, Қонуннинг 8-моддасига асосан акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз беришда жамиятнинг шўъба корхонаси бўлган акциядор “АВИЦЕННА” МЧЖ вакили (26568 дона акциялар эгаси) овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Акциядорларнинг бугунги умумий йиғилишида жами 497 253 дона овоз берувчи акцияларга эга 9 нафар акциядорлар ва уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларни инобатга олиб, акциядорларнинг ушбу йиллик умумий йиғилишининг кворуми 56,8 фоизга тенг. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 68-моддасига асосан йиғилиш ваколатли деб ҳисобланади. Шундан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Х.Ражабов акциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилиш кун тартиби билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди: КУН ТАРТИБИДА:
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб мухокама қилинганидан сўнг, қисқа танафус эълон қилинди ва Саноқ комиссияси томонидан йиғилишда овоз бериш якунлари жамланди ва овоз бериш натижалари ўқиб эшиттирилди (Саноқ комиссиясининг баёни). Овоз бериш натижалари қуйидагича:
Ўн учинчи масала юзасидан куммулятив овоз бериш натижалари қуйидагича:
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда овоз бериш натижаларига кўра умумий йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Умумий йиғилиш регламенти қуйидаги тартибда тасдиқлансин: 1.1. Президумга тўрт киши, Кузатув кенгаши аъзоси Ражабов Фарход Хазратович, “Дори-Дармон” АК вакиллари Разаков Илез Жабарович ва Қаюмов Жума Чориевич ҳамда Ижроия органи рахбари Орзиев Ғулом Ризаевичларни президумга хамда йиғилиш раислигига эса Кузатув кенгаши аъзоси Ражабов Фарход Хазратович сайлансин; 1.2. Котибият бир кишидан иборат бўлсин ва котибиятга Митанова Гулноза сайлансин. 1.3. Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби бўйича: - Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 3, 5 дақиқадан; - Саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа; - Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа; - Овоз бериш якунидан сўнг танаффус - 15 дақиқа; - Саволлар ёзма ва оғзаки кўринишда котибият орқали берилсин. 2. Саноқ комиссиясига Г.Абитова, Ж.Нуриддинов ва М.Нурмановалар сайлансин. 3. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Ижроия органи рахбарининг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2021 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари ва 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосаси 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 7. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитори хулосалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 8. “Навоий Дори-Дармон” АЖ нинг 2021 йил якунлари бўйича олган 14 860,99 минг сўм соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - Захира фондига (соф фойдадан 5 %) 743,1 минг сўм; - Келгусида устав фондини ошириш учун капитализация қилиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 14 117,89 минг сўм. 9. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 9.1. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставига мувофиқ жамиятда тафтиш комиссияси бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 9.2. Ижроия органи (Орзиев) томонидан жамият Ижроия органини яъни жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколатини жамият бошқарувидан жамият директорига ўзгартирилганлиги сабабли жамиятнинг ички хужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таъминлансин. 10. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Умумий йиғилиш тўғрисидаги Низоми 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 11. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Ижроия органи тўғрисидаги Низоми 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 13. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги номзодларга овоз бериш орқали сайлансин: 1. Қаюмов Жума Чориевич – «DORI-DARMON» АК “Compliens control” хизмати бошлиғи. 2. Алимухаммедов Бахтиёр Сабиржонович - «DORI-DARMON» АК бўлим бошлиғи 3. Разоқов Музаффар Илёс ўғли - «DORI DARMON INVEST» МЧЖ бош бухгалтери 4. Ражабов Фарход Хазратович - «MAXWELL PHARM» МЧЖ Кармана филиали мудири 5. Файзуллоев Азамжон Асатиллоевич - “Хужаи-Жахон Гранд” МЧЖ фармацевт мутахассис 14. “Навоий Дори-Дармон” АЖ Ижроия органи рахбари лавозимига Орзиев Ғулом Ризаевич сайлансин ва у билан тузилган Ижроия органи рахбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси 2022 йил 24 июндан 2022 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар узайтирилсин. 15. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2022 йил молиявий ҳисоботларини Миллий ва Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш ва жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш "Promstoy-Audit" МЧЖ томонидан амалга оширилсин ва аудиторлик хизмат ҳақи (ққс сиз) 13,0 млн сўм миқдорида белгилансин. 16. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг ТИФ Миллий банки Навоий бўлимидан 2022 йил 24 июндан 2022 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда жами: - 10 000,0 млн сўмгача миқдорда қисқа муддатли, кредит фоизи йиллик 23 фоизгача бўлган кредит маблағлари олиш ва ушбу кредитлар гарови сифатида жамиятнинг айланишдаги товар моддий бойликларини ёки мулкларини белгиланган тартибда мустақил баҳоловчига қайта баҳолатилган ҳолда гаровга қўйиш бўйича бир ёки бир нечта битимлар тузилиши мақуллансин. 17. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг аффилланган шахслари билан 2022 йил 24 июндан 2022 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда тузиладиган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлари рўйхати 10-иловага мувофиқ белгилансин. 18. “Навоий Дори-Дармон” АЖ акциядорларининг 2022 йил 7 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиши қарори билан ким ошди (аукцион) савдоларига чиқарилган ва хозирги кунгача сотилмаган мулкларнинг бошланғич баҳолари 20 фоизга камайтирилсин ва қайта ким ошди (аукцион) савдоларига чиқарилсин: 18.1. Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 50 А-уйда жойлашган 1-сонли (собиқ 40-сонли) дорихона биноси 1 920 000 000,0 сўм қийматда (умумий ер майдони 766,51 кв.метр, қурилиш ости майдони 502,82 кв.метр); 18.2. Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси 3-уйда жойлашган 9-сонли дорихона биноси 688 700 160,0 сўм қийматда (умумий ер майдони 1228,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 249,34 кв.метр); 18.3. Кармана тумани, Маликработ кўрғони, “Дўстлик” маҳалласида жойлашган Маликработ дорихонаси биноси 91 658 880,0 сўм қийматда (умумий ер майдони 204,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 74,97 кв.метр); 18.4. Нурота шаҳри У.Юсупов кўчаси 8-уйда жойлашган умумий ер майдони 4748,0 кв.м., қурилиш майдони 627,12 кв.м. бўлган 7-сонли дорихона биноси 1 658 510 680,0 сўм қийматда; 18.5. Ушбу мулклар қайта ким ошди (аукцион) савдоларига чиқарилиши натижасида сотилмаган ҳолатда уларнинг бошланғич қийматларини қайта кўриб чиқиш (камайтириш ёки кўпайтириш) “Навоий Дори-Дармон” АЖ Кузатув кенгаши ваколатига берилсин. Йиғилиш раиси: _______имзо________ Ф.Х.Ражабов Йиғилиш котиби: _______имзо________ Г.Митанова
Баённома имзоланган сана «28» июн 2022 йил.
|
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.