Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » Эронликлар “Навоий Дори-Дармон” АЖ лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.

Эронликлар “Навоий Дори-Дармон” АЖ лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.

Эронликлар “Навоий Дори-Дармон” АЖ лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.

Жорий йилнинг 22-23-апрель кунлари “Навоий Дори-Дармон” АЖ директори Эрон давлатининг фармацевтика соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш, соҳанинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Эрон давлатида бўлиб қайтди.

Таъкидлаш жоиз, Эрон фармацевтика саноати минтақада жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, мамлакатда импорт дори воситаларининг 97 фоизи маҳаллийлаштирилган бўлиб, мураккаб ва янги турдаги оригинал дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланади. Эрон компанияларининг йилдан-йилга Ўзбекистондаги тиббиёт ва  фармацевтика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта қизиқиш билдирётгани эса янгидан-янги инвестицион лойиҳалар вужудга келишини таъминлаб келмоқда.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ директори Ғулом Орзиев ташриф давомида Эроннинг “Faran shimi”, “Darou Pakhsh”,  “Tamed Pharmaceutical”, “Parand Darou”,  “Reza Pharmed” фармацевтика компаниялари раҳбарлари ҳамда  Эрон тараққиёти ва ривожланиши маркази вице-президенти Аббасали Аҳмадиан билан мулоқотда бўлиб, келгусида икки мамлакат мутахассисларининг ҳамкорликда амалга ошириши мумкин бўлган лойиҳалари прогнозларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Эрон томони, талаб юқори бўлган дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, 2024 йил 01 май санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан  Эронлик инвесторлар билан Zoom платформаси орқали видеоконференция ташкил этилиб, унда хорижлик мутахассислар “Навоий Дори-Дармон” АЖ қошида ташкил этилган “Ависенна Гранд” ишлаб чиқариш фирмасининг тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига қизиқиш билдирди.

Ушу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллий кўламини кенгайтириш, дорихоналарни сифатли ва арзон нархдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, янги завод қуриш асносида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами вакилларини доимий иш билан  банд этишдан иборат.

Эронлик инвесторлар лойиҳага молиявий шерик ёки асбоб-ускунлар таъминотчиси сифатида ҳамкорликни йўлга қўйса, янги бунёд этиладиган ишлаб чиқариш заводи нафақат Навоий вилоятининг балки, республиканинг кўзга кўринадиган муваффақиятли инвестицион лойиҳаларидан бирига айланади.

Айни кунларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ ва Эрон фармацевтика компаниялари ўртасида ҳамкорлик музокаралари  давом  этмоқда.

                                                                “Навоий Дори-Дармон” АЖ Ахборот хизмати

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: