Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» Материалы за Май 2024 года

"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2024 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларини Миллий аудит стандартлари ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқташқи аудит текширувидан ўтказиш ва жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича ўтказиладиган танловга таклифлар қабул қилинади.

Танлов комиссияси номи ва жойлашган жойи:

- “Навоий Дори-Дармон” АЖ Кузатув кенгаши, Навоий шахри, Навоий кучаси 65-уй.

Танлов учун таклифларни тақдим қилиш жойи ва муддатлари:

- Таклифлар “Навоий Дори-Дармон” АЖга 31.05.2024 йилгача тақдим қилиниши лозим;

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

- танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш ва бахолаш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

- аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

- ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

- ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;

- адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа ҳалқаро сертификатлари нусхалари;

- “Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

- суғурта полиси нусхаси;

- аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик хисоботи андазаси;

- бошқа хужжатлар.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун тел: 79 224-47-00.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ GDP сертификатини олиш арафасида

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида

Куни кеча, Зарур амалиётлар (GхP) маркази мутахассислари  “Навоий Дори-Дармон” АЖга ташриф буюриб, GDP миллий талабларига мувофиқ амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, “Навоий Дори-Дармон” АЖ да GDP талаблари асосида  дори воситалари сақлаш омборхонаси янгидан барпо этилди.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида 

Мазкур Давлат стандарти дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи сотиш, сақлаш билан боғлиқ умумий қоидалар ҳамда тамойилларини белгилайди. Мазкур қоидалар идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг дистрибюцияси билан шуғулланадиган барча юридик шахсларга, шу жумладан, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарига, дистрибюторларига нисбатан қўлланилади.

GDP тамойиллари зарур корпоратив фикрлашни шакллантиришга ёрдам беради. GDP қоидалари дори воситаларининг муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш моделининг элементи ҳисобланади.

“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг "Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олиши  ташкилотнинг дистрибюторликнинг барча босқичларида дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 18-сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GхP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган.

-        Барча маҳаллий ва хорижий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига,

-        фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига,

-        фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиётининг (GDP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

 

Эронликлар “Навоий Дори-Дармон” АЖ лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.

Эронликлар “Навоий Дори-Дармон” АЖ лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.

Жорий йилнинг 22-23-апрель кунлари “Навоий Дори-Дармон” АЖ директори Эрон давлатининг фармацевтика соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш, соҳанинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Эрон давлатида бўлиб қайтди.

Таъкидлаш жоиз, Эрон фармацевтика саноати минтақада жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, мамлакатда импорт дори воситаларининг 97 фоизи маҳаллийлаштирилган бўлиб, мураккаб ва янги турдаги оригинал дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланади. Эрон компанияларининг йилдан-йилга Ўзбекистондаги тиббиёт ва  фармацевтика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта қизиқиш билдирётгани эса янгидан-янги инвестицион лойиҳалар вужудга келишини таъминлаб келмоқда.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ директори Ғулом Орзиев ташриф давомида Эроннинг “Faran shimi”, “Darou Pakhsh”,  “Tamed Pharmaceutical”, “Parand Darou”,  “Reza Pharmed” фармацевтика компаниялари раҳбарлари ҳамда  Эрон тараққиёти ва ривожланиши маркази вице-президенти Аббасали Аҳмадиан билан мулоқотда бўлиб, келгусида икки мамлакат мутахассисларининг ҳамкорликда амалга ошириши мумкин бўлган лойиҳалари прогнозларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Эрон томони, талаб юқори бўлган дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, 2024 йил 01 май санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан  Эронлик инвесторлар билан Zoom платформаси орқали видеоконференция ташкил этилиб, унда хорижлик мутахассислар “Навоий Дори-Дармон” АЖ қошида ташкил этилган “Ависенна Гранд” ишлаб чиқариш фирмасининг тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига қизиқиш билдирди.

Ушу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллий кўламини кенгайтириш, дорихоналарни сифатли ва арзон нархдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, янги завод қуриш асносида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами вакилларини доимий иш билан  банд этишдан иборат.

Эронлик инвесторлар лойиҳага молиявий шерик ёки асбоб-ускунлар таъминотчиси сифатида ҳамкорликни йўлга қўйса, янги бунёд этиладиган ишлаб чиқариш заводи нафақат Навоий вилоятининг балки, республиканинг кўзга кўринадиган муваффақиятли инвестицион лойиҳаларидан бирига айланади.

Айни кунларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ ва Эрон фармацевтика компаниялари ўртасида ҳамкорлик музокаралари  давом  этмоқда.

                                                                “Навоий Дори-Дармон” АЖ Ахборот хизмати