Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» Материалы за 08.05.2024

“Навоий Дори-Дармон” АЖ GDP сертификатини олиш арафасида

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида

Куни кеча, Зарур амалиётлар (GхP) маркази мутахассислари  “Навоий Дори-Дармон” АЖга ташриф буюриб, GDP миллий талабларига мувофиқ амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, “Навоий Дори-Дармон” АЖ да GDP талаблари асосида  дори воситалари сақлаш омборхонаси янгидан барпо этилди.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида 

Мазкур Давлат стандарти дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи сотиш, сақлаш билан боғлиқ умумий қоидалар ҳамда тамойилларини белгилайди. Мазкур қоидалар идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг дистрибюцияси билан шуғулланадиган барча юридик шахсларга, шу жумладан, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарига, дистрибюторларига нисбатан қўлланилади.

GDP тамойиллари зарур корпоратив фикрлашни шакллантиришга ёрдам беради. GDP қоидалари дори воситаларининг муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш моделининг элементи ҳисобланади.

“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг "Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олиши  ташкилотнинг дистрибюторликнинг барча босқичларида дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди.

“Навоий Дори-Дармон” АЖ  GDP сертификатини олиш арафасида

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 18-сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GхP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган.

-        Барча маҳаллий ва хорижий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига,

-        фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига,

-        фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиётининг (GDP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим.