Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш мақсадида «Navoiy Dori-Darmon» AJ жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича танлов эълон қилади. Баҳолаш 2017 йил якуни бўйича ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов ўтказиш шартлари

1. Танловда қатнашувчи қуйидаги хужжатларни юбориши зарур:

- Ариза (хат);

- Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома ва тегишли лицензия нусхаси;

- Таклиф этилаётган шартнома шартлари (муддати, хизмат ҳақи миқдорива бошқа.)

2. Танловга қатнашиш бўйича таклифни қуйидаги манзилга юборишингизни сураймиз: 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий шахри, Навоий кўчаси, 65. Ёки жамиятнинг электрон манзилигаnavoiy.dd@umail.uz

3. Таклифлар 2018 йил 1 мартгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0(436)224-41-21

"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:


"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

 

      “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2018 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва 2017 йил молиявий хисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловларга таклифлар қабул қилинади.

Танлов комиссияси номи ва жойлашган жойи:

-          “Навоий Дори-Дармон” АЖ Кузатув кенгаши, Навоий шахри, Навоий кучаси 65-уй.

Танлов учун таклифларни тақдим қилиш жойи ва муддатлари:

-          Таклифлар  “Навоий Дори-Дармон” АЖга 01.04.2018 йилгача тақдим қилиниши лозим;

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

-          танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

-          аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

-          ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

-          ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;                     

-          адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа ҳалқаро сертификатлари нусхалари;

-          “Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

-          суғурта полиси нусхаси;

-          аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик хисоботи андазаси;

-          бошқа хужжатлар.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун тел: 0436 224-41-21.

Э Ъ Л О Н : “Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

Э Ъ Л О Н :

“Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

“Навоий Дори Дармон” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича умумий йиғилиши қарори билан жамият томонидан 27.05.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилишининг баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан акциядорлик жамиятларида самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.   

Акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича ўтказилган йиғилишда Кузатув кенгаши аъзолари белгиланган тартибда 2016 йил учун 1 йил муддатга сайланган, шу сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган.

Корпоратив кодекс тавсияларига асосан Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони сайлаш акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича умумий йиғилишда амалга оширилиши кутилмоқда.

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 26 майда ўтказилади.

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши  2017 йил                 26 майда соат 11:00 да Навоий  шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 22 май.

1.

Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2.

«Навоий Дори-Дармон» АЖ ижроия органи рахбарининг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

3.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

4.

Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича ҳисоботини ва ҳулосасини тасдиқлаш.

5.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича миллий ва ҳалқаро стандартлар бўйича аудиторлар хулосаларини тасдиқлаш.

6.

Ижроия орган рахбари (бошқарув раиси)ни чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида сайлаш

7.

2016 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

8.

Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9.

Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.

Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

11.

Навоий Дори-Дармон» АЖни ривожлантиришнинг 2017-2026 йилларга мўлжалланган ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш.

12.

Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

13.

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

14.

Акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот берадиган жамият бошқарув ва назорат органлари маърузаси (ҳисоботи) матни ва шаклларига талаблар тартибини белгилаш.

15.

Жамият ташкилий тузилмасини қайта тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«Navoiy Dori-Darmon» АJ жойлашган жойи (почта манзили) ва веб сайти,электрон почта манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй, ndd.uz, navoiy.dd@umail.uz.

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР

СИЗнинг,  Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларида назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқларингиз мавжуд:

 

-жамият фойдасининг бир қисмини дивиденд тарзида олиш;

-жамият тугатилган тақдирда  ўзингизга тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

-ўзингизга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

СИЗнинг, ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилар томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ёки унинг  ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Почта манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 10-уй, манзил бўйича жойлашган Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси www.online.csm.gov.uz ёки (0371) 232-07-38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

 

 

Марказнинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 210100, Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси 24-уй почта манзили ёки (0436) 224-14-61 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

  

“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

 

“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш мақсадида «Navoiy Dori-Darmon» AJ жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича танлов эълон қилади. Баҳолаш 2016 йил якуни бўйича ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов ўтказиш шартлари

1. Танловда қатнашувчи қуйидаги хужжатларни юбориши зарур:

- Ариза (хат);

- Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома ва тегишли лицензия нусхаси;

- Таклиф этилаётган шартнома шартлари (муддати, хизмат ҳақи миқдори ва бошқа.)

2. Танловга қатнашиш бўйича таклифни қуйидаги манзилга юборишингизни сураймиз: 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий шахри, Навоий кўчаси, 65. Ёки жамиятнинг электрон манзилига navoiy.dd@umail.uz

3. Таклифлар 2017 йил 1 мартгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (0436) 224-41-21

 

 

"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:


“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва 2016, 2017 йиллар молиявий хисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловларга таклифлар қабул қилинади.

Танлов комиссияси номи ва жойлашган жойи:

-          “Навоий Дори-Дармон” АЖ Кузатув кенгаши, Навоий шахри, Навоий кучаси 65-уй.

Танлов учун таклифларни тақдим қилиш жойи ва муддатлари:

-          2016 йил молиявий хисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун таклиф “Навоий Дори-Дармон” АЖга 01.03.2017 йилгача тақдим қилиниши лозим;

-          2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун таклифлар  “Навоий Дори-Дармон” АЖга 01.04.2017 йилгача тақдим қилиниши лозим;

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

-          танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

-          аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

-          ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

-          ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;                     

-          адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа ҳалқаро сертификатлари нусхалари;

-          “Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

-          суғурта полиси нусхаси;

-          аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик хисоботи андазаси;

-          бошқа хужжатлар.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун тел: 0436 224-41-21.

Бўш иш ўринлари - Август - 2016

“Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамиятида фармацевт ходимларга

вакансия бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот

1 .Қизилтепа тумани “Ўртачўл”  ҚВПда жойлашган 43-сонли дорихона шаҳобчасига–шаҳобча мудири лавозими,

2. Қизилтепа тумани "Тавоис" ҚВПда жойлашган  51-сонли  дорихона шаҳобчасига–шаҳобча мудири лавозими,

3. Хатирчи тумани “Алишер Навоий” ҚВПда жойлашган  45-сонли  дорихона шаҳобчасига-шаҳобча мудири лавозими,

4. Навбахор туманидаги  “Жамбул” ҚВПда жойлашган  56-сонли дорихона шаҳобчасига–шаҳобча мудири лавозимларига  ўриндошлик асосида ишга таклиф этамиз. 

Маълумот учун телефон: (0-436) 224-47-00, 225-95-07