Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » » Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари

«Навоий Дори-Дармон» АЖ акциядорларининг 2022 йил якуни

бўйича навбатдаги 1–сонли умумий йиғилиши 

БАЁНИДАН КЎЧИРМА

 

Йиғилиш ўтказилган жой:  Навоий шахри, Навоий кўчаси 65- уй.

Йиғилиш ўтказилган сана:  2023 йил 23 июн, соат 11-00.

Йиғилиш тури: Навбатдан ташқари.

Жамият томонидан чиқарилган жами оддий акциялар сони 902 274 донани ташкил қилади, шундан:

Умумий йиғилишларда овоз бериш ҳуқуқига эга акциялар сони – 875 706 дона;

Йиғилишга қатнашганлар:

  1. Кузатув кенгаши аъзолари:

Қаюмов Жума Чориевич – Кузатув кенгаши раиси, «DORI-DARMON» АК вакили (ишончнома: 19.06.2023 й. № 11-13/494) 225 584 дона акция эгаси, 25,0 % овоз бериш ҳуқуқи билан;

Ражабов Фарход Хазратович – Кузатув кенгаши аъзоси.

  1. Акциядорлар (юридик шахслар вакиллари ва жисмоний шахслар)
  2. Ижроия органи ва меҳнат жамоаси:

Ғ.Р.Орзиев

-

Жамият директори

Н.Бобомуродов

-

Молиявий масалалар бўйича директор ўринбосари

Ч.Нурмонова

-

Бош бухгалтер

  Меҳнат жамоаси аъзолари.

  1. Аудитор:

Н.Б.Юлдашев

-

“PROMSTROY-AUDIT” МЧЖ аудитори

 

Саноқ комиссиясининг баёни таништирилди:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2023 йил 19 июн холатига шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига асосан  902 274 дона оддий акциялар эгалари йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашчиларнинг рўйхатига асосан соат 10:00дан - 11:00 гача жами 684 110 дона оддий акцияларга эга 9 нафар акциядорлар ва вакиллари рўйхатдан ўтган.

Шундан, Қонуннинг 8-моддасига асосан акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз беришда жамиятнинг шўъба корхонаси бўлган акциядор “АВИЦЕННА” МЧЖ вакили (26568 дона акциялар эгаси) овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

Акциядорларнинг бугунги умумий йиғилишида жами 657 542 дона овоз берувчи акцияларга эга 8 нафар акциядорлар ва уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларни инобатга олиб, акциядорларнинг ушбу йиллик умумий йиғилишининг кворуми  75,1 фоизга тенг.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 68-моддасига асосан йиғилиш ваколатли деб ҳисобланади.

            Шундан сўнг Кузатув кенгаши раиси Ж.Ч.Қаюмовакциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилиш кун тартиби билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди:

КУН  ТАРТИБИДА:

 

1.

Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2.

Саноқ комиссиясини сайлаш.

3.

Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

4.

Жамият ижроия органи рахбарининг 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5.

Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

6.

Жамиятнинг 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосаларини тасдиқлаш.

7.

Жамиятнинг 2022 йилдаги  молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш.

8.

Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш.

9.

Жамият Директори билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш.

10.

Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

11.

Жамиятнинг 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

12.

Жамиятнинг кредит олиш бўйича йирик битимини тасдиқлаш.

13.

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

14.

Жамиятни молиявий соғломлаштириш мақсадида 2022-2023 йиллар давомида жамият балансидаги фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш тўғрисидаги Кузатув кенгаши қарорларини тасдиқлаш ва келгусида фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш масаласини кўриб чиқиш.

Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб мухокама қилинганидан сўнг, қисқа танафус эълон қилинди ва Саноқ комиссияси томонидан йиғилишда овоз бериш якунлари жамланди ва овоз бериш натижалари ўқиб эшиттирилди (Саноқ комиссиясининг баёни).

Овоз бериш натижалари қуйидагича:

Кун тартибидаги масалалар

ёқлаб

қарши

бетараф

1

Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

2

Саноқ комиссиясини сайлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

3

Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

4

Жамият ижроия органи рахбарининг 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

5

Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш. 

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

6

Жамиятнинг 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосаларини тасдиқлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

7

Жамиятнинг 2022 йилдаги  молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

8

Жамият Кузатув кенгаши таркибига қуйидагича ўзгартиришлар киритилсин:

 

- Кузатув кенгаши аъзоси Файзуллоев Азамжон Асатиллоевичнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин ва у Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилсин;

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

- Кузатув кенгаши аъзолигига “Хужаи-Жахон Гранд” МЧЖ фармацевт мутахассиси Ўсаров Давронбек Бекназар ўғли сайлансин.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

9

Жамият директори Орзиев Ғулом Ризаевич билан тузилган меҳнат шарномасини амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилсин.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

10

“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

11

Жамиятнинг 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

12

Жамиятнинг кредит олиш бўйича йирик битимини тасдиқлаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

13

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

14

“Навоий Дори-Дармон” АЖни молиявий соғломлаштириш мақсадида 2022-2023 йиллар давомида жамият балансидаги фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш тўғрисидаги жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги                6-сонли, 2022 йил 22 ноябрдаги 8-сонли,  2023 йил 27 мартдаги 1-сонли ва 2023 йил 28 мартдаги 2-сонли йиғилишлари қарорлари мақуллансин ва тасдиқлансин.

-Келгусида жамиятга тегишли фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш масалаларини кўриб чиқиш ваколати доирасида кузатув кенгаши томонидан амалга оширилсин.

657 542 та овоз, 100 фоиз

йўқ

йўқ

 

 

Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда овоз бериш натижаларига кўра Умумий йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Умумий йиғилиш регламенти қуйидаги тартибда тасдиқлансин:

1.1. Президумга уч киши, “Дори-Дармон” АК вакили, Жамият Кузатув кенгаши раиси Қаюмов Жума Чориевич, Кузатув кенгаши аъзоси Ражабов Фарход Хазратович ва Ижроия органи рахбари Орзиев Ғулом Ризаевичлар президумга сайлансин хамда йиғилиш раислигига эса Кузатув кенгаши раиси  Қаюмов Жума Чориевич ни сайлансин;

1.2. Котибият бир кишидан иборат бўлсин ва котибиятга Митанова Гулноза сайлансин.

1.3. Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби бўйича:

-       Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун -  3, 5 дақиқадан;

-       Саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа;

-       Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа;

-       Овоз бериш якунидан сўнг танаффус - 15 дақиқа;

-       Саволлар ёзма ва оғзаки кўринишда котибият орқали берилсин.

  1. Саноқ комиссиясига Г.Абитова, Ж.Нуриддинов ва М.Нурмановалар сайлансин.

3. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Ижроия органи рахбарининг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари ва 2022 йил якуни бўйича  молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитори хулосалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. “Навоий Дори-Дармон” АЖ нинг 2022 йил якунлари бўйича олган 1 857,0 минг сўм соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин:

- Захира фондига (соф фойдадан 5 %) 93,0 минг сўм;

- Келгусида устав фондини ошириш учун капитализация қилиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 1 764,0 минг сўм.

8. Жамият Кузатув кенгаши таркибига қуйидагича ўзгартиришлар киритилсин:

            - Кузатув кенгаши аъзоси Файзуллоев Азамжон Асатиллоевичнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин ва у Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилсин;

            - Кузатув кенгаши аъзолигига (3 йил муддатга) “Хужаи-Жахон Гранд” МЧЖ фармацевт мутахассиси Ўсаров Давронбек Бекназар ўғли сайлансин.

9. Жамият директори Орзиев Ғулом Ризаевич билан тузилган меҳнат шарномасини амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилсин.

10. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2023 йил молиявий ҳисоботларини Миллий ва Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш ва жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш "BUXGALTERIYA SERVICE AUDIT" МЧЖ томонидан амалга оширилсин ва аудиторлик хизмат ҳақи (ққс сиз) 15,0 млн сўм миқдорида белгилансин.

12. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг ТИФ Миллий банки Навоий бўлимидан 2023 йил                23 июндан 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда жами:

-       10 000,0 млн сўмгача миқдорда қисқа муддатли, кредит фоизи йиллик 24 фоизгача бўлган кредит маблағлари олиш ва ушбу кредитлар гарови сифатида жамиятнинг айланишдаги товар моддий бойликларини ёки мулкларини белгиланган тартибда мустақил баҳоловчига қайта баҳолатилган ҳолда гаровга қўйиш бўйича бир ёки бир нечта битимлар тузилиши мақуллансин.

13. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг аффилланган шахслари билан 2023 йил                          23 июндан 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда тузиладиган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлари рўйхати                 6-иловага мувофиқ белгилансин.

  1. “Навоий Дори-Дармон” АЖни молиявий соғломлаштириш мақсадида 2022-2023 йиллар давомида жамият балансидаги фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш тўғрисидаги жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги 6-сонли, 2022 йил                     22 ноябрдаги 8-сонли, 2023 йил 27 мартдаги 1-сонли ва 2023 йил 28 мартдаги 2-сонли йиғилишлари қарорлари мақуллансин ва тасдиқлансин.

14.1. Келгусида жамиятга тегишли фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш масаласини кўриб чиқиш кузатув кенгаши томонидан ваколати доирасида амалга оширилсин.

 

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.

 

Йиғилиш раиси:     ________имзо___________ Ж.Ч.Қаюмов

 

Йиғилиш котиби:   ________имзо___________ Г.Митанова

 

 

Баённома имзоланган сана

«26» июн 2023 йил.

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: