Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

8 Март Байрам табриги!

 

Мухтарама азиз аёллар. Барчангизни "Навоий Дори-Дармон" Акциядорлик жамияти томонидан 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларни соғлик-саломатлик, нафосат ва гўзаллик ҳеч қачон тарк этмасин. 

“ДОРИ-ДАРМОН” АК МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.

23.02.2017 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида 2017 йил 5 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган мажлисда берилган топшириқларнинг жойлардаги амалий ижроси бўйича 2017 йил 7 февралда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан “Дори-Дармон” аксиядорлик компанияси ва “Ўзфармсаноат” компаниясига ҳар хафтада селектор йиғилиши ўтказиш топшириғи берилган.

 

Шунга кўра, 2017 йил 22 февралда Компаниянинг ва тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар масъул раҳбар ва ходимлари ҳамда “Ўзфармсаноат” АК масъул ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги хусусий дорихона вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилишининг кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябридаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори ижросига бағишланди.

 

Видеоселектор “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси А.Камилов бошчилигида ўтказилиб, қарор талабларидан келиб чиқиб, жойлардаги унинг ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди. Ҳудудлардаги жамиятларнинг амалга оширган ишлари танқидий баҳоланиб, юқоридаги қарор ижросини сўзсиз бажарилиши таъминланиши таъкидланди.

 

Шунингдек, қуйидаги масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди:

 

- 2017 йил 14 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2773-сонли қарорига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика фаолиятининг тури - дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

 

- аҳолидан тушаётган таклифларни этиборга олиб, 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий дорихона ташкил қилинмаган 30 та туманда мазкур дорихоналарни ташкил қилиб, бундай дорихоналар сони 159 тага йетказилиши;

 

- чекка ҳудудлардаги аҳолини кўчма дорихоналар билан таъминланишини яхшилаш мақсадида ДАМАС автомобилларида қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил етиб, кўчма дорихоналар сони 154 тага йетказиш;

 

- қишлоқ врачлик пунктларида яна 70 та ижтимоий дорихона шахобчаси ташкил қилиш кабилар.

 

Видеоселектор 2 соат давом етиб, “Ўзбектелеком” АКнинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги студияларида ўтказилди.

 

Манба: doridarmon.uz

Импорт дори воситалари ва тиббий буюмларга чекланган улгуржи ва чакана нархлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 14/1-799-сон топшириғи ижросини таъминлаб бориб, мутахасисларнинг эътиборига етказиш мақсадида Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни назорат қилиш Республика комиссиясининг 2017 йил 7 фенралдаги 4-сон мажлис баёни билан тасдиқланган Рўйхатга киритилган импорт дори воситалари ва тиббий буюмларга чекланган улгуржи ва чакана нархлари

 Скачать перечень лекарственных средств и изделий медицинского назначения.pdf [458,82 Kb] (cкачиваний: 71)

“ДОРИ-ДАРМОН” АК ҲОДИМЛАРИ УЧУН КЕНГАЙТИРИЛГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2017 йил 21-22 январ кунлари “Дори-Дармон” АК ҳодимлари ва унинг ҳудудий тузилмалари учун “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 октябр 2016 йилдаги ПҚ-2647-сонли “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш” мавзусидаги кенгайтирилган семинар ўтказилди.

 

Семинар мақсади - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритилган дори-дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш масалаларида фармасефтика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар билан иштирокчиларни таништириш.

 

Семинар давомида, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутаҳассислари маъруза ва тақдимотлари билан қатнашдилар.

 

Семинар пайтида қуйдаги мавзуларда жонли очиқ мунозаралар бўлиб ўтди:

· Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ўрнатилган нархларда сотиш;

 

· Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоялаш ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиш тартиби;

 

· Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги янги қонунчиликни ўрганиш ва бошқалар.

 

Алоҳида этибор дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана савдо бўйича нархларни шакллантиришни муҳокамасига қаратилди. Компания касбий фаолиятини бажариш жараёнида юзага келадиган турли масалаларни ечими йўллари белгилаб олинди. Бундан ташқари мутаҳассислар ўртасида тажриба ва малака алмашинилди.

 

Семинар иштирокчилари маърузачи экспертларга ўтказилган семинар, фойдали маслаҳатлар, қизиқарли ва мазмунли маърузалар, шунингдек саволларга берилган батафсил жавоблар учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Компания раҳбариятининг шу каби семинарларни ташкил етиш бўйича сай-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Мазкур семинарлар туфайли мутахассисларнинг ҳабардорлик даражаси ортади, у ёки бу меъёрий ҳужжатларни талқинида муаммоли ҳолатлар аниқланади, бу эса уларни тўлиқ ва тўғри бажаришга ёрдам беради.

 

Манба: doridarmon.uz

«ДОРИ-ДАРМОН» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ХОДИМЛАРИ ХОРИЖИЙ КУРСЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

2017 йилнинг 11 дан 17 январгача БАА, Дубай шаҳрида «Дори-Дармон» АК ходимлари «Cert Academy Group» ITM томонидан “ISO 9001:2015 га мувофиқ раҳбарга менежмент тизимини самарадорлигини ва иқтисодиёт сифатини ошириш тўғрисида. Стратегик менежмент” мавзусига ташкил етилган ўқув курсларида иштирок етишди.

 

Халқаро Стандартлаш Ташкилоти  (International Standarts Organization) томонидан сифат тизимлари талабларининг умумий тўпламини стандартлаштириш мақсадида бир қатор сифат тизимлари чиқарилган, шу билан мамлакатлар ўртасида миллий ҳужжатларни тушунмаслик ёки мос келмаслиги оқибатида вужудга келган савдо тўсиқлари камайтирилади. Тизим ISO 9000 серияси сифати маълум.

 

«Дори-Дармон» АК ҳозирги вақтда ISO тизими сертификатига эгалиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу халқаро сифат стандарти сертификати, у менежмент тизими ISO 9001:2008 стандартига мос келишини тасдиқлайди. Сертификат 2011 йилда олинган, яъни компания анча вақтдан бери ўз фаолиятининг барча соҳаларида “Сифат”га катта аҳамият беради. Нафақат сотилаётган маҳсулот сифати, балки ходимларнинг иши сифати ҳам муҳим ҳисобланади.

 

Курс Майк Портер усули бўйича ва дунё йетакчи компаниялар стратегик менежменти тажрибасини кўриб чиқади, у компания таъсисчилари, биринчи раҳбарлари, жараёнлар ва бўлинмалар раҳбарлари, ISO стандартлари ва инновацияларни жорий етишга масъул шахслар учун зарур.

 

Ўқилган курс таълим берувчи тақдимномалар, музокаралар кўринишида йиғилишлар сифатида ўтказилди. Улар тугагач тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Манба: doridarmon.uz

АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўртасида онлайн-саволнома ўтказилмоқда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи бизнес ва тадбиркорлик вакиллари ўртасида онлайн-саволнома ўтказмоқда.

Саволномани ўтказишдан мақсад АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субъектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганишдан иборат.

Саволнома «Телекоммуникация (алоқа тармоқлари, мобил алоқа, рақамли телевидение)», «Почта алоқаси», «Ахборот-коммуникация технологиялари („электрон ҳукумат“, дастурий таъминот)», «Ахборот хавфсизлиги», «АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш» ва «Бошқалар» бўлимларидан иборат.

 

Манба: gazeta.uz