Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

» » “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан доривор ўсимликлар асосидаги дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларини (БФҚ) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

“Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан доривор ўсимликлар асосидаги дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларини (БФҚ) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги йиғилишида 2015 -2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 5-сонли мажлис баёни ва “Дори-Дармон” Акциядорлик Компаниясининг 2015 йил 26 январдаги 7-а сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бош вазири томонидан 2015 йил 21 апрелда ўтказилган «Доривор ўсимликлар асосидаги дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчала»рни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиши юзасидан 27-апрел куни 32-сонли мажлис баёни тасдиқланган. Шу асосида “Дори-Дармон” Акциядорлик Компаниясини 2015 йил 1 майдаги 42-а сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Навоий Дори-Дармон” Аксиядорлик Жамияти томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Вилоятда 6та ўрмон хўжаликлари мавжуд бўлиб, улар билан хомашёни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилди ва жамият томонидан мутахассис ажратилиб, доимий равишда доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда йиғиб олиб, қуритиш ишларини ўрмон хўжаликлари ходимлари билан биргаликда ҳамкорликда иш олиб борилди.
1. Вилоят ўрмон хўжаликлари бизнинг мутахассисимиз билан биргаликда доривор ўсимликларни хомашёсини Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига қарашли Кашкадарё вилояти филиалига топшириб, улардан сифатни тасдиқловчи сертификат олиб жамият омборхонасига ушбу хомашёлар топширилди.
2. Ушбу олинган хомашёни қадоқлаш учун
Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг лицензиялаш хайъатига 3 та туман дорихоналари доривор ўтлардан дори воситалари қадоқлаш цехини ташкил этиш учун лицензияга топширилди ва хозирги кунда лицензия олинган. Бугунга қадар 3та асбоб ускуна сотиб олинди, жамиятга қарашли Кизилтепа туман 9-сон ва Нурота туман 7-сон дорихоналарига ўрнатилиб, ишга туширилди. Бугунги кунда доривор ўсимликлар хомашёсидан 8 та дори воситаси тайёрлаш учун Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига регистрация қилиш учун топширилди. Бугунги кунда 8 хил турдаги доривор ўсимликлар тайёрланмоқда. Булар....
1-Мойчечак гули, 30 гр, 50 гр
2-Мочечак гулининг чойи 1 гр №20
3-Наматак меваси 30 гр,50гр
4-Улмас ути 30гр,50 гр
5-Тирноқгул гулидан 30 гр,50 гр
6-далачой утидан 30гр ,50 гр
7-катта зубтурум баргидан 30 гр,50 гр
8-маккажухори гулининг оналик устунчаси ва огизчаси 30гр,50 гршаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: