Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси АКТ Ҳафталигида қатнашиш учун кўнгиллиларни йиғмоқда

ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси АКТ Ҳафталигида қатнашиш учун кўнгиллиларни йиғмоқда

ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси Facebook’даги саҳифасида АКТ Ҳафталиги тадбирларида кўнгиллилар сифатида тайёргарлик ишлари ва бевосита тадбирларда иштирок этиш учун ариза қабул қилиш бошланганини маълум қилганди. Барча хоҳловчилар ўз аризаларини 2017 йил 8 сентябридан кечиктирмай info@ictweek.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Аризада исм, отасининг исми ва фамилияни, ўқиш ёки иш жойини кўрсатиш, шунингдек, аввал кўнгилли сифатида оммавий тадбирларда қатнашиш бўйича тажриба ҳақида маълумот бериш ва алоқа учун рақамлар қолдириш талаб этилади. Батафсил маълумотни +998 95 144 04 40 телефон рақами орқали олиш мумкин.

ICTEXPO 2017 кўргазмасининг барча иштирокчилари шакллантирилди. Жорий йилда иштирокчилар томонидан биринчи марта икки павильон майдони қопланди. Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Хитой, Швейцария ва бошқа давлатлардан компаниялар қатнашади. Жорий йилда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, шунингдек, ижро ҳокимияти органлари истисно тариқасида маҳаллий компаниялар билан АКТ соҳасида тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш имкониятини қўлга киритишади. 

Шунингдек, Ҳафталик ташкилотчилари 20-21 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМнинг ICTEXPO ҳамда ICTSUMMIT майдончалари ёнидаги анжуманлар залида бўлиб ўтадиган ICTFORUM 2017 эшитувчилари сифатида қатнашиш учун аризалар қабул қилишни давом эттиришмоқда. Бунинг учун ictweek.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Форумда маърузачи сифатида иштирок этишга аризаларни қабул қилиш якунланди. Форум дастури тез орада Ҳафталик сайтида, ахборот ресурслари ва тадбирнинг Facebook’даги шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Ташкилий қўмита Ҳафталик тадбирларининг тасдиқланган ҳомийлари рўйхатини эълон қилди. АКТ Саммитининг асосий ҳомийсига Huawei компанияси, АКТ Форумнинг «Ахборот хавфсизлиги» ва «E-government Uzbekistan» секциялари ҳомийларига эса Softline ҳамда ZTE айланади. «АТ инфратузилма» секциясининг бош ҳомийси эса Microsoft бўлади.

Манба: kun.uz

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: