Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

» » Мустақилликнинг 27 йиллиги муборак бўлсин!

Мустақилликнинг 27 йиллиги муборак бўлсин!

Мустақиллик, энг улуғ, энг азиз неъматдир!

Эркинлик,  хуррият – таърифга сиғмайдиган туйғудир. Истиқлол  - нурли истиқболнинг ибтидоси, тобеликнинг интихоси. Озодлик –мудроқликнинг поёни, юракдаги зулматнинг адоғи.

     Бу кун хурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлмиш хуқуқини юзага чиқаргани, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклагани билан улуғ, мўтабардир!

     Мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратаётгани билан азиздир.

     Эзгу интилишларга қаноат бағишловчи ҳам, инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминловчи қудратли куч ҳам-мустақилликдир. 

Шундай   экан  биз  Сизни,   “Навоий Дори-Дармон” АЖ   номидан барчамиз учун буюк ва азиз бўлган аййом – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг   27    йиллиги  муносабати билан самимий қутлаймиз!

     Сизга барча яхши тилаклар билан бирга, оилангизга тинчлик- хотиржамлик, ишларингизда улкан муваффаққият,  соғлик-омонлик, осмон қадар баланд қадр-қиммат, куч-ғайрат, шижоат, узоқ умр, хуш кайфият Оллохдан сўраб қоламиз!

      Мустақил Ўзбекистонимиз равнақи йўлидаги серқирра меҳнатингизга, эзгу ва хайрли ишларингизга доимо омад ёр булсин!

      Юртимиз   янада гуллаб яшнасин. Тинчлигимиз барқарор, мустақиллигимиз абадий булсин!  

 

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: