Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

» » 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда 2015 йил 26-мартдаги “Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-4437-сонли фармойиши ижросини таъминлаш бўйича “Дори-Дармон” АК томонидан ҳомийлик сифатида вилоятдаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни янада ошириш, уларнинг соғлиғини янада мустаҳкамлаш мақсадида турли хилдаги совға-саломлар, гулдасталар ҳамда 20 турдаги дори воситаларидан иборат умумий миқдори 265 та жами суммаси 5 941 500 (беш миллион тўққиз юз қирқ бир минг беш юз) сўмлик махсус дори-дармонлар йиғмалари (аптечкалар) вилоят “Нуроний” жамғармаси орқали уруш ва меҳнат фаҳрийларига берилди.

“Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти тарихида из қолдирган раҳбарлар


Хисамутдинова Халифа Султановна (1943-2007йил)

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

Мархума Хисамутдинова Халифа Султановна 1984 йилдан бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1987йилдан 1998 йилгача бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган . Вилоятда дори–дармон таъминотини яхшилаш, унинг моддий техника базасини яратиш мақсадида дори воситалари омбори лойиха асосида 1,5 га ажратилган ерга 1989 йилдан қўрилиш бошлаб 1991йил тугатилган. Вилоят аҳолисини арзон дори воситалар билан таьминлаш мақсадида бошқарманинг дори воситалари омбори биноларидан бири қайта жихозланиб стерил ва экстемпорал дори-дармонлар ишлаб чиқариладиган бўлим очилди. Бўлимда 60 турдан ортиқрок дори воситалари тайёрланиб вилоят аҳолиси ва даволаш профилактика корхоналарига тарқатилди ва шу дори–дармонларга бўлган эхтиёжи қондирилди ҳамда таьминотдаги узилишларга бархам берилди. Республика ва вилоят аҳолисининг соғлиги йўлида “Навоий Дори Дармон” акциядорлик жамиятида хизмат қилган жамиятнинг фидокор, жонкуяр раҳбари Х.С.Хисамутдиновага 1988 йили Ўзбекистон Республикаси “Тиббиёт аълочиси “ кўкрак нишони, Олий тоифали “Провизор –ташкилотчи” малака даражаси берилган. 1994 йилда Ўзбекистон Республикасида «Хизмат кўрсатган» соғликни сақлаш ходими унвони берилган.

Жураев Нусратилло Ибрагимович (1948 -2014йил)

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

Мархум Жураев Нусратилло Ибрагимович 1973 йилдан жамиятига қарашли Нурота тумани 7-сонли марказий дорихонада мудирлик лавозимида аҳолига арзон ва сифати кафолатланган дорилар узлуксиз етказиб берилишида тинимсиз меҳнат қилиб келган.Кўп йилдан буён самарали меҳнат қилиб келгани ва кўп йиллик меҳнатлари муносиб баҳоланиб 1986 йили Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг”Тиббиёт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Ўз хизмат фаолияти давомида тажрибали ва малакали мутахассис эканлигини кўрсатди . 1991 йил мустақилликка эришилгандан сўнг дори-дармон тизимида ҳам катта ўзгаришлар руй берди. Н.И.Жураев бошчилигида Нурота туманида лойиха асосида замонавий талабларга мос бўлган марказий дорихона биноси қўрилди. 1999 йил Нурота аҳолиси саломатлигини таъминлаш йўлида жон куйдириб ишлаган Олий тоифали “Провизор –ташкилотчи” малака даражасини олган.Дорихонага масъуллиги натижасида ҳамда жамоа аъзоларининг самарали меҳнатлари эвазига дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва янги технологик ускуналарни бошқариш сирларини ва ўз касбининг сирларини ёшларга ўргатган.
9-май “Хотира ва қадрлаш куни”
шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: