Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » “ДОРИ-ДАРМОН” АК ҲОДИМЛАРИ УЧУН КЕНГАЙТИРИЛГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“ДОРИ-ДАРМОН” АК ҲОДИМЛАРИ УЧУН КЕНГАЙТИРИЛГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2017 йил 21-22 январ кунлари “Дори-Дармон” АК ҳодимлари ва унинг ҳудудий тузилмалари учун “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 октябр 2016 йилдаги ПҚ-2647-сонли “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш” мавзусидаги кенгайтирилган семинар ўтказилди.

 

Семинар мақсади - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритилган дори-дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш масалаларида фармасефтика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар билан иштирокчиларни таништириш.

 

Семинар давомида, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутаҳассислари маъруза ва тақдимотлари билан қатнашдилар.

 

Семинар пайтида қуйдаги мавзуларда жонли очиқ мунозаралар бўлиб ўтди:

· Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ўрнатилган нархларда сотиш;

 

· Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоялаш ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиш тартиби;

 

· Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги янги қонунчиликни ўрганиш ва бошқалар.

 

Алоҳида этибор дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана савдо бўйича нархларни шакллантиришни муҳокамасига қаратилди. Компания касбий фаолиятини бажариш жараёнида юзага келадиган турли масалаларни ечими йўллари белгилаб олинди. Бундан ташқари мутаҳассислар ўртасида тажриба ва малака алмашинилди.

 

Семинар иштирокчилари маърузачи экспертларга ўтказилган семинар, фойдали маслаҳатлар, қизиқарли ва мазмунли маърузалар, шунингдек саволларга берилган батафсил жавоблар учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Компания раҳбариятининг шу каби семинарларни ташкил етиш бўйича сай-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Мазкур семинарлар туфайли мутахассисларнинг ҳабардорлик даражаси ортади, у ёки бу меъёрий ҳужжатларни талқинида муаммоли ҳолатлар аниқланади, бу эса уларни тўлиқ ва тўғри бажаришга ёрдам беради.

 

Манба: doridarmon.uz

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: