Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика комиссияси дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархларини тасдиқлади. Бундан ташқари, Комиссия тендер савдоларини ўтказиш учун рўйхатга киритилган хорижда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар ҳажми ва чекланган шартномавий нархларини ҳам тасдиқлаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 31 октябрь кунида «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан: Шу билан бирга, тиббиётда кенг қўлланиладиган 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланмоқда. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади. Нархлар жадвали Давлат рақобат қўмитаси сайтига жойлаштирилган.
Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари жадвали
Манба: kun.uz |
Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари тасдиқланди
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.