Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » ЭЗГУ МАҚСАДЛАР, ЮКСАК НАТИЖАЛАР

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР, ЮКСАК НАТИЖАЛАР

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг

25 йиллигини муносиб кутиб олиш

 

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР, ЮКСАК НАТИЖАЛАР

“Навоий Дори - Дармон” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш арафасида “Тиббиётнинг мустаҳкам қанотлари” сарлавҳаси асосида китоб яратилди.Ушбу китоб навоийлик барча фармацевт ходимларнинг кечаги ва бугунги иш фаолиятини ёритиб беради. Бу китоб нафақат уларнинг иш фаолияти, балки, уларнинг жамоат ишлари ҳамда ўрни, тадбиркорлик соҳасида тутган ўрни ва ҳаракатларини акс эттиради.

«Навоий Дори-Дармон” АЖ ва унинг тасарруфидаги “Авиценна” МЧЖ – юртимиз аҳолиси ва даволаш профилактика муассасаларини сифатли фармацевтика маҳсулотларининг кенг ассортименти билан таъминлаб, тез суръатларда ривожланаётган ва улгуржи-чакана савдо билан шуғулланадиган мазкур соҳа ҳисобланади. 200 нафардан ортиқ ходим меҳнат қиладиган тиббиёт муассасаси аҳолини сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан арзон нархларда таъминлаш билан бирга, 12 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаради ва туман марказий дорихоналарида келтирилган янги технологиялар асосида 11 турдаги доривор ўсимликлар хом ашёсини қадоқлайди.

Бугун биз АЖнинг 34 йиллик фаолият давомида босиб ўтган йўлига назар ташлаб, қилинган ишларнинг сарҳисобини қилиб, келажак учун янги марралар белгиламоқдамиз.Ўтган асрнинг 91-йилларида, мамлакат бўйлаб шиддат билан иқтисодиётни мустаҳкамлаш ишлари бораётган вақтда вилоятимизнинг қайта тикланиши, республикада ўз ўрни ва мавқейига эга бўлиши – мустақиллигимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шу даврда “Дори-Дармон” АЖти ташкил қилиниб, янги бино қад кўтарди. Мустақиллик нафаси уфурган бу гўзал бунёдкорлик намунаси халқимиз учун зўр туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ўз тарихи давомида АЖ турли даврларни бошидан кечирди, лекин жамоа муносиб равишда, юксак ақл-идроки ва меҳнати билан бу шарафли йўлни босиб ўтди. 1994 йил вилоят “Фармация” ишлаб чиқариш бирлашмаси хусусийлаштириш даврида давлат акциядорлик жамияти (ДАЖ)га айлантирилди. 2001 йили дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида «Авиценна» савдо ишлаб-чиқариш фирмаси ташкил этилди ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш, савдосини юритиш, таъминотини олиб бориш бу ҳам ўзига хос саноат ва бизнесдир. Тизимнинг мустаҳкам икки қаноти бўлган дори-дармон саноати қадимдан мавжуд бўлган. Ибн Сино, Ар-Розий, Жолинус ҳаким каби улуғ зотлар дори-дармон воситаларни тайёрлаш ва шу орқали одамлар сиҳат-саломатлигини тиклашда юксак чўққиларга эришганлар. Бу борада бизга соҳага оид қонун ҳужжатлари билан ишлаш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги 1997 йил 25 апрелдаги қонуни асосий дастуриламалимизга айланган.

2008 йили “Навоий Дори-Дармон” очиқ акциядорлик жамиятига, 2014 йил “Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Шу билан бирга бир қанча дорихона, дорихона шахобчалари ва ҚВП да дорихона шахобчалари ва узоқ чўл ҳамда туманнинг чекка ҳудудларидаги аҳолига дори-дармонларни узлуксиз етказиб бериш мақсадида махсус жиҳозланган изотермик ISUZU русумли автотранспортга жойлашган дорихона ҳамда DAMAS русумли автомобилларга ўрнатилган 9 та кўчма дорихона шахобчалари ишга туширилди.2015 йил давомида аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган пунктларида кўчма дорихона шахобчалари 618 071 961 сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар билан хизмат кўрсатди. Жамият дорихоналари томонидан йил давомида имтиёзга эга бўлган беморларга 4749 дона рецепт билан 49 545 000 сўмлик дори-дармонлар берилган. Бундан ташқари 2016 йилда қишлоқ аҳолисини арзон ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалаи ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида Навбахор,Нурото,Конимех, Қизилтепа ҳамда Томди туманларидаги марказий дорихоналар қошида ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда ва янги жиҳозлар ўрнатилмоқда. Нурота туманида косметик таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари учун 7,0 млн , Конимех туманида эса 31,0 млн сўм маблағ сарф қилинда ва ҳозирда ижтимоий дорихоналар ўз фаолиятини бошлади. Қизилтепа туманида ижтимоий дорихона очиш учун вилоят хокимлигининг ташаббуси билан 180 м2 ер майдони ажратилди ва икки қаватли замонавий дорихона биносининг қурилиш ишлари учун 600,0млн сўм маблағи сарфланиши режалаштирилди. “Авиценна” МЧЖда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи ,экспорт салоҳияти юқори бўлган 8 турдаги янги дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари устида ишлар олиб борилмоқда.

Жамиятда ISO 9001:2008 халқаро стандарти талаблари асосида корхонанинг самарали фаолият юритиши, юқори сифатли хизмат кӯрсатиш ҳамда сифатли маҳсулот етказиб берилишини назорат қилувчи сифатни бошқариш тизими йўлга қўйилган. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, унумдорликни барқарор ошириб боришни таъминлаш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан алоқалар кенгайди ва янги технологиялар асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш жорий қилинди. Ижтимоий соҳада ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилди. Касаба уюшмаси қўмитаси, хотин-қизлар қўмитаси, Камолот ЁИҲ ва маънавият-маърифат ишлари олиб борилди.

Президентимиз И.А.Каримов раҳбарлиги остида бозор иқтисодиёти тараққий этган ва кучли фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат қуришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рўй бераётган ўзгаришларнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини, халқнинг саломатлиги, моддий фаровонлигининг узлуксиз ўсишини таъминлаш, миллий ўзлигимизни англаш ва маънавий етуклигимизни мустаҳкамлашга хизмат қилишдир.

Шуниси диққатга сазоворки, «Навоий Дори-Дармон» АЖ фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланувчи кучли ижтимоий сиёсатни тарғиб қилувчи чора-тадбирларни амалга ошириш энг муҳим вазифалардан бири саналади. Бугунги кунда корхонада ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг муносиб дам олиши ва даволаниши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Спорт-соғломлаштириш мажмуасида ходимлар ва уларнинг фарзандлари ўзларининг севимли спорт турлари билан шуғулланиб, соғликларини мустаҳкамлашмоқда.

Корхона жамоаси келажакка ишонч билан қарамоқда. АЖни асосий мақсади республика ва вилоят аҳолисини арзон, самарали ҳамда хавфсиз дорилар билан керакли миқдорда таъминлашга қодир бўлган барқарор миллий индустрияни яратишдир. Дори-дармонларнинг янги авлодини яратиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва хизматлар доирасини кенгайтиришга мўлжалланган кенг кўламли режалар ишлаб чиқилмоқда.

Мавжуд имкониятларимиз ва етук мутахассисларимизга умид қилган ҳолда шуни ишонч билан айтиш мумкинки, корхона олдида турган вазифалар виждонан ва шараф билан бажарилади. Фахр билан айтиш мумкинки, буларнинг барчасига ўз ишига содиқ кўплаб маҳоратли ходимларнинг меҳнати самарасидир.

Корхонада ўз касбининг ҳақиқий усталари бўлмиш юқори малакали мутахассислар, заковатли ва ижодий иқтидорга эга, қадрдон корхоналари учун фидойи инсонлар меҳнат қилишмоқда. Хулоса қилиб айтганда “Навоий Дори-Дармон” АЖ 34 йиллик фаолияти даврида республика аҳолиси ва ДПМларни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан арзон нархларда таъминлаш борасидаги фаолиятни амалга ошириб, дорихоналар ташкил этди. Бозор иқтисодиётига ўтиб, баъзи дори воситаларига бўлган талабнинг ортиши АЖ ходимларидан фидокорона меҳнат, изланиш ва яратувчанликни талаб қилди. Корхонамиз мутахассислари ҳар қандай ишга масъулият билан ижодий ёндашиб, қийинчиликлардан чекинмасдан уларни енгиб ўтиб келаяпти. Эришилган ютуқларда жамоада хизмат кўрсатаётган ҳар бир аъзонинг ўз ҳиссаси бор.

Корхонамиз жамоаси олдида замонавий техника ва технологияларга эга янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, дори-дармонларнинг янги авлодини яратиш ва хизматлар доирасини кенгайтиришга йўналтириш каби улкан вазифалар турганлиги фармацевтларнинг келгусида янада чуқурроқ изланишга ундайди. Энг муҳими, ҳаётнинг тошқин дарё сингари уввос солиб тинимсиз оқишидан кўриниб турибди-ки, ҳаёт оқимида сузишни билмаган инсон гоҳ чўкиб кетар, гоҳ тўлқинлар уни бир чеккага ирғитиб ташлар ва шу аснода яшамоқ инсон учун анча мушкул бўлиб, бу кураш майдонида омад доим кучлиларга боқади.Бу йўл ўзига яраша меҳнат ва интилиш, хато ва ютуқлар, машаққатлар, кези келганда ирода ва матонатни ҳам талаб қилади. Бу эса корхонани бошқариш, бизнесни ташкил этиш, жаҳон стандартлари талабига жавоб бера оладиган фаолиятни олиб боришни тақозо этади. Ёнимиздан яшин тезлигида ўтиб кетаётган вақт ҳаёт йўлимизга теран назар билан боқишга ундайди. Бу йўл қалбимизда таскин берувчи, биздан сўнг эзгу ном қолдирувчи бирор-бир хайрли ишимизни кўрсатиши ва умр йўлида давом этишга ундаши керак. Инсондан эзгу номдан кўра яхшироқ нарса қолмайди. Бунинг учун зўр сабот ва мустаҳкам ирода даркор.

Яхши ном қолдириш –инсоннинг иккинчи умридир.

Ҳурматли касбдошлар, меҳнат фахрийлари ва устозлар !

Ҳа, устоз сўзи замирида бир олам маъно мужассам. Ҳар қандай жамиятда устоз доимо улуғланиб келинган. Сабаби, улар шогирдларига нафақат илм берган шу билан бир қаторда, уларни баркамол инсон қилиб тарбияланишига асос солган. Қадрдон корхонамизнинг 34 йиллик тарихи давомида корхона турли даврларни бошидан кечирди, лекин жамоа муносиб равишда, юксак ақл-идроки ва меҳнати билан бу шарафли йўлни босиб ўтди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Сизларга мустаҳкам соғлик, фаровонлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, барча эзгу орзуларингиз ушалишини, ҳар бир кунингиз бахтли, қуёшли ва қувончли бўлишини тилайман дейди Ё.Расулов,«Навоий Дори-Дармон» АЖ бошқаруви раиси.

Ташкилот матбуот хизмати

Тел: (0-436)-224-56-32

 

 

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: