Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » Наврўз аёми муборак бўлсин.

Наврўз аёми муборак бўлсин.

Наврўз-баҳор айёми ва уйғониш, меҳнат ва бунёдкорлик фасли. Табиат яшарар ва яшнар экан, инсон руҳи ҳам янгиланади. Наврўз одамзод билагига куч, юрагига интилиш, ҳаётига янги умид ва орзулар бахш этади.  Қутлуғ айём муносабати билан, "Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бутун Ўзбекистон халқини самимий, чин қалбдан муборакбод этади. Оламга гўзаллик, қалбларга эзгулик, дунёга рушнолик олиб келган бу айём юртимизга тинчлик осойишталик, маҳаллаларимиз ободу кўркам, хонадонларимиз файзли, дастурхонларимиз тўкин, ҳаётимиз бунданда фаровон бўлсин. Меҳр-оқибат, хайр-саховат айёми Ватан равнақи ва эл-юрт хизмати йўлидаги барча эзгу ишларингизга қут-барака, улуғ мақсадларингизга мустажоблик бағишласин. Гўзаллик ва нафосат,  файзли ва шарофатли айём барчангизга муборак бўлсин. Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин.
шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: