Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » » "Навоий Дори-Дармон" АЖ навбатдаги сифат сертификатини олди

"Навоий Дори-Дармон" АЖ навбатдаги сифат сертификатини олди

"Навоий Дори-Дармон" АЖ қуйидаги қўлланиш соҳасида DIN EN ISO 9001:2008/ O'z DSt ISO 9001:2009 бўйича сифат сертификатини олди: "Дори воситалари ва тиббий ашёлар дистрибюторлик фаолияти".

Қайта сертификатлаш жараёнида олдинги сифат сертификатининг амал Қилиш даврида сифат менежменти тизимининг қўлланишини текшириш ўтказилди. "Навоий Дори-Дармон" компанияси корхона товарлари ва хизматлари истеьмолчилари ва аудиторлардан олинган ахборотни тақдим этди.

ISO 9001:2008 сифат стандарти бўйича қайта сертификатлаш 4 босқичдан иборат жараён ҳисобланади:

1. Аудитга тайёргарлик кўриш;

2. Биринчи босқич аудити (менежмент тизими ҳужжатлари таҳлили);

3. Иккинчи босқич аудити (сифат менежменти тизимининг амалга жорий этилишини, шу жумладан унинг натижадорлигини баҳолаш);

4. Сертификатлашни янгилаш.

Сертификатни Германия Сертификатлаш Органи TÜV International Certification (TIC), рўйхатга олинган TÜV Thüringen e.V. жамиятининг расмий ҳамкори – "SERT MANAGEMENT" компанияси, "Навоий Дори-Дармон" корхонаси сифат менежменти тизимининг юқорида зикр этилган сертификат талабларига мувофиқлиқ нуқтаи назаридан қайта сертификатлаш аудити ўтказилганидан кейин топширди.

"Навоий Дори-Дармон" АЖ навбатдаги сифат сертификатини олдишаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: