Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » » Юртга хизмат - Юксак шараф

Юртга хизмат - Юксак шараф

Юртимиз Мустақилликка  эришгач, барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тизимида ҳам кенг кўламли ўзгаришларнинг рўй бергани ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, “Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти томонидан аҳоли саломатлиги йўлида аҳамиятга эга бўлган самарали ишлар қилинди.

             Вилоятнинг Қизилтепа, Конимех, Хатирчи, Кармана, Нурота туманларида лойиҳа асосида замонавий талабларга мос бўлган марказий дорихона бинолари қурилди. Дорихоналар сони 84 тага етказилди. Энг узоқ чўл ҳудудларида фаолият кўрсатган қишлоқ врачлик амбулаториялари қошида дорихоналар очилди. Мустақиллик йилларида дорихоналар сонининг ошиши малакали кадрларга бўлган талабнинг ўсишига сабаб бўлди ва шу даврдан олий маълумотли провизорлар, фармацевтлар сони ҳам ортиб борди.

             Бугунги кунда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, моддий техника базаси билан таъминлаш шаҳару қишлоқлардаги барча корхона, ташкилот, муассасаларни бутунлай қамраб олди. Натижада янги бинолар қад ростлаб, эскилари ўзгача қиёфага келтирилди. Ҳаммаёқ гулу гулзорга айланди. Иш жараёнларида тезкорлик, тежамкорлик кўрина бошланди. Ҳозирги кунда жамиятнинг маъмурий биноси ва унинг ертўласи, дори воситалари омбори биноси жаҳон стандартларига мос келадиган даражада тўлиқ таъмирланди. Худуд атрофида ободонлаштиириш ишлари бажарилиб, арча дарахти ва турли гул кўчатлари экилди Хоналар ҳозирги замон талабларига мос келадиган жиҳозлар билан таъминланди. 20 дан ортиқ совутгич ва 40дан ортиқ дори-дармонлар турадиган пештахтилар ўрнатилди. Қолаверса, жамият бошқарув раиси Ёрқин Расуловнинг ташаббуси билан ходиларимизга қулай меҳнат шароити яратиш мақсадида барча хоналар замонавий мебеллар билан қайта жиҳозланди, компьютер коммуникация технологияларибилан тўлиқ таъминланди.

               Умуман элу юртга хизмат қилишни юксак шараф билан жамиятнинг кечаси ва бугуни ўртасида катта ўзгаришлар кўзга ташланади. Буларнинг барчаси иистиқлол берган имкониятлар натижаси ва ташаббускор, жонкуяр, фидойи инсонларнинг меҳнат самарасидир.

               Сўнгги йилларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан аҳоли саломатлиги йўлида катта аҳамиятга эга бўлган самарали ишлар қилинди. Хусусан, аҳолига сифатли дори-дармон етказиб бериш, дорихоналавр фаолиятини кенгайтириш борасида юртимиздаги етакчи ташкилотлардан бирига айланди.                                                                                                  

                                                                                               Райида Мирзаева

 

Манба: 2015 йил 04 ноябрдаги 21-22 (446-447)-сонли саломатлик газетаси

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: