Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР

СИЗнинг,  Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларида назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқларингиз мавжуд:

 

-жамият фойдасининг бир қисмини дивиденд тарзида олиш;

-жамият тугатилган тақдирда  ўзингизга тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

-ўзингизга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

СИЗнинг, ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилар томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ёки унинг  ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Почта манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 10-уй, манзил бўйича жойлашган Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси www.online.csm.gov.uz ёки (0371) 232-07-38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

 

 

Марказнинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 210100, Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси 24-уй почта манзили ёки (0436) 224-14-61 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

  

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: