Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

» » » Аҳолини УРВИ ва грипп касалликларидан ҳимоя қилиш тўғрисида

Аҳолини УРВИ ва грипп касалликларидан ҳимоя қилиш тўғрисида

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг вирусология илмий- текшириш институти маълумотларига кўра 2016 йилнинг ноябр ойининг бошларидан грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (УРИ) мавсумий кўтарилиши кутилмокда. Хозирги кунда дунёда парранда гриппи ва Яқин шарқ коронавируси синдроми бўйича эпидемик вазиятнинг мураккаблиги сақланиб қолмокда. Бу ўз навбатида грипп ва УРИ касалликлари бўйича эпидемик барқарорликни таъминлаш, ушбу касалликларнинг 2016-2017 йилларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилишини олдини олиш ва мавсум давомида профилактик ҳамда эпидемияга карши чора-тадбирларни самарали ўтказилишини таъминлашни тақазо этмокда.

Гриппга чалинишдан айникса сурункали шамоллаш, астма, кандли диабет, камқонлик, юрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар, яра ва операциядан кейинги ҳолатлар, шунингдек қариялар, болалар эҳтиёт бўлишлари муҳим. Аҳолини УРВИ ва грипп касалликларидан ҳимоя қилишнинг бугунги кунда энг самарали усули, гриппга қарши эмлашдир.

Аҳоли ўртасида грипп касаллигига қарши эмлаш ишлари ўтказилса, грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалиниш Уртача 56%га, касалликдан кейинги асоратлар 50%га, шифохонага ёткизилиш эса 68%га камаяди. Натижасида юрак-упка асоратларидан ўлим ҳолатлари ҳам камаяди.

Грипп касаллигига қарши эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида тўлиқ олиб борилиши, жумладан грипп касаллигига қарши эмлаш натижасида ишчи ходимлар ўртасида грипп касаллигининг хуружлари олди олиниб, касаллик енгил кечиши, ўлимнинг олди олиниши , даволаш учун сарф-харажатлар тежаб колинишига, мехнат лаёкатсизлик кунлари кўшимча туловларни олди олинади. Бу иш самарадорлигини таъминлашга эришилади.

Навоий вилоят ДСЭНМ ҳамда “Навоий Дори-Дармон”АЖ маъмурияти Сизга грипп касаллигига қарши вакцинация ўтказилишида иштирок этишингизни тавсия қилади.

 

Маълумот учун тел:

“Навоий Дори-Дармон”АЖ

Девонхона бўлими: 224-56-32

 

Навоий вилоят ДСЭНМ

Х.К. Қаймоқов: 220-36-09, 310-75-62

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: