Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » » O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori 23.08.2007 yil. № 181

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori 23.08.2007 yil. № 181

ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 20.08.2009 й. 239-сон Қарори,
ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қарори,
ЎзР ВМ 02.06.2010 й. 104-сон Қарори,
ЎзР ВМ 02.06.2010 й. 105-сон Қарори,
ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарори,
ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори,
ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори,
ЎзР ВМ 31.05.2013 й. 152-сон Қарори,
ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори

1-илова. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги Низом

2-илова. Базавий интерактив давлат хизматлари Реестри

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Базавий интерактив давлат хизматлари реестри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юклансин. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд)

3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
уч ой муддатда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тадбирлари режаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва кўрсатилаётган ана шундай хизматларни кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интерактив давлат хизматларидан сифатли фойдаланишини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари бўйича ахборот, шунингдек мўлжалланаётган интерактив давлат хизматлари бўйича таклифларни уларни кейинчалик Интерактив давлат хизматлари реестрига киритиш учун тақдим этсинлар. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси заруриятга кўра вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига Базавий интерактив давлат хизматлари реестрига ўзгартиришлар киритишга доир умумлаштирилган таклифлар киритсин. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

5. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов) ўз мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон ҳужжатлар айланиши тизимларини жорий этиш ва ахборот тизимларини интеграциялаш ишларининг аҳволини мунтазам равишда кўриб чиқсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири Ш. Мирзиёевшаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: