Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» » 50 та ишчи ўрин яратилиши кутилмоқда

50 та ишчи ўрин яратилиши кутилмоқда

“Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли “Avisena” дори воситалари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамияти фаолият кўламини кенгайтирмоқда. Айни кунларда жамият томонидан 2024 йилда ишга тушуриладиган стерил ва ностерил тиббий пахта ва тиббий боғламалар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. 

Лойиҳанинг мақсади Навоий вилоятида илк маротаба маҳаллий пахта толасидан тиббиётда қўлланиладиган стерилланган ва стерилланмаган тиббиёт момиғи ҳамда тиббиёт бинтлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишдир. 

Қиймати 25,0 млрд. сўмни ташкил этадиган ушбу йирик лойиҳа амалга оширилса йиллик ишлаб чиқариш 17,0 млрд. сўмга етади, қўшимча 50 та иш ўрни яратилади, 400 тонна тиббий пахта, 7 млн. метр тиббий боғлама(марли ва бинт) ишлаб чиқарилади. Экспорт салоҳияти эса 1,0 млн. АҚШ долларига ошади. 

 

 

50 та ишчи ўрин яратилиши кутилмоқда

 

 

Телеграм каналимизга қўшилинг 👉 https://t.me/navoiyDD 

шаблоны для dleскачать фильмы

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш мақолалар: