Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» Материалы за 11.06.2024

«NAVOIY DORI-DARMON» AJ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

«NAVOIY DORI-DARMON» AJ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Х а б а р н о м а !

 

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2024 йил 28 июн соат 11:00 да Навоий  шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилишини маълум қиламиз. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 24 июн.

Кун тартибида:

1.

Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2.

Саноқ комиссиясини сайлаш.

3.

Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

4.

Жамият ижроия органи рахбарининг 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5.

Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

6.

Жамиятнинг 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосаларини тасдиқлаш.

7.

Жамиятнинг 2023 йилдаги молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш.

8.

Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

9.

Жамият Директори билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш.

10.

Жамиятнинг 2024 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

11.

Жамиятнинг кредит олиш бўйича йирик битимини тасдиқлаш.

12.

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

13.

Жамиятни молиявий соғломлаштириш мақсадида 2023-2024 йиллар давомида жамият балансидаги фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш тўғрисидаги Кузатув кенгаши қарорларини тасдиқлаш.

 

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«Navoiy Dori-Darmon» АJ жойлашган жойи (почта манзили) ва веб сайти, электрон почта манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй, ndd.uz, navoiy.dd@umail.uz.

Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.

Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.

Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 23 май куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириққа мувофиқ, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, Навоий шаҳридаги “Навоий дори-дармон” АЖ биносида вилоятда фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган 7 та ташаббускорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда ташаббускорлардан келиб тушган 6 та муаммоли масалалар мутасадди идора вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, Навоий шаҳар марказий шифохонасида Туркиялик хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган қон таҳлилларини ўтказиш лабораторияси билан танишилиб, ушбу тоифадаги лабораторияларни Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Топшириқ ижроси юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
                                                                                                                                                                                 Манба