Бош саҳифа > Янгиликлар > Навои ЭИИЗ да дори дармон
Навои ЭИИЗ да дори дармон30-03-2014. Чоп этди: admin |
![]() Замонавий юқори ишлаб чиқарувчанликка эга хорижий асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини татбиқ этиш ҳисобига юқори технологик, дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирали турларини ишлаб чиқариш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши қилиб белгиланган. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида саноатнинг барча тармоқларида хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотга қадар тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга саноат мажмуаларини ташкил қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)ни ташкил қилиш концепциясидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)да қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади: электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш; телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш; машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш; дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш; озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш; пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш. Ортга қайтиш |