Бош саҳифа > Янгиликлар, Новости > Фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган ўзгарди

Фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган ўзгарди


21-08-2019. Чоп этди: umrzoq

 

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги. Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳисобланади. Шунингдек, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи реализация қилувчилар устидан назорат ҳам мазкур агентлик томонидан амалга оширилади. Эндиликда: Дори воситалари ишлаб чиқаришга бериладиган лицензияда дори воситаси тури ҳам кўрсатилади; лицензия талабгори фармацевтика маҳсулотлари назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиши ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун маълумотлар тақдим этиши лозим.

 

Манба: KUN.UZ

шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш