Бош саҳифа > Янгиликлар > 9-Май Хотира ва қадрлаш куни!

9-Май Хотира ва қадрлаш куни!


08-05-2017. Чоп этди: aziz

Хотира ва қадрлаш куни санасига халқимизнинг Ватан учун жон фидо қилган ўғил-қизлари хотирасини абадийлаштириш, Иккинчи жаҳон уруши йилларида мисли кўрилмаган сабот ва мардлик кўрсатган аждодларимизнинг қаҳрамонлик намуналарини улуғлаш, бугунги кунда ҳам метиндек сафларимизда туриб бизни маънан қўллаб қувватлаётган фахрийларимизни қадрлаш ва эъзозлаш мақсадида асос солинган.

Агар шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ушбу сана нафақат Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ҳалок бўлганлар ёдга олиниши, балки уруш йиллари фронт ортида кунни тунга улаб фидойиларча меҳнат қилган отахон ва онахонларимиз, ҳали ёш бола бўлган ота-оналаримизга чексиз ҳурмат билдирилиши билан ҳам, қадрлидир. Табаррук ёшга етганига қарамай, Ўзбекистон равнақига катта ҳисса қўшаётган фахрийларимизга бугун алоҳида эҳтиром кўрсатамиз.

 

Оғир уруш йилларини бошдан кечирган юртдошларга боқар эканмиз, ўлкамизда ҳукм сураётган энг улуғ неъмат – тинчликни асраш, халқлар орасидаги ўзаро ҳурмат ва миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек сақлаш нақадар муҳим эканлигини яна бир бор теран идрок этамиз.

 

Ҳурматли юртдошлар!
"Навоий Дори-Дарсон" АЖ Сизларни умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни, Ғалаба куни билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик бахт ва омад тилаб қолади.

шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш