Бош саҳифа > Янгиликлар > «Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли марказий дорихона ва шахобчаларига товар чекини берувчи қурилмалар ўрнатилди.

«Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли марказий дорихона ва шахобчаларига товар чекини берувчи қурилмалар ўрнатилди.


24-04-2017. Чоп этди: aziz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2773-сон Қарори бажарилишини таминлаш мақсадда, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб «Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли Навоий шахар, Нурота, Канимех, Қизилтепа, Кармана, Навбахор, Томди туманларида жойлашган марказий дорихона-шахобчаларига товар чекини берувчи қурилмалар ўрнатилди.

«Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли марказий дорихона-шахобчаларидан дори воситалари сотиб олувчиларига, сотиб олинган дори-дармон ва дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг нархи, номи, санаси,серияси, вақти кўрсатилган товар чекларини бериш йўлга қўйилди.

 

шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш