Бош саҳифа > Янгиликлар > Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари тасдиқланди

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари тасдиқланди


06-01-2017. Чоп этди: aziz

Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика комиссияси дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархларини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Комиссия тендер савдоларини ўтказиш учун рўйхатга киритилган хорижда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар ҳажми ва чекланган шартномавий нархларини ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 31 октябрь кунида «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Унга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан:
четдан олиб келинадиган, шунингдек, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Шу билан бирга, тиббиётда кенг қўлланиладиган 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланмоқда. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

Нархлар жадвали Давлат рақобат қўмитаси сайтига жойлаштирилган.

 

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари жадвали

Скачать [197,37 Kb] (cкачиваний: 86)

Манба: kun.uz

шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш