Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

Наврўз шукуҳи.

“Навоий Дори-Дармон” Акциядорлик жамиятида  Наврўз айёми муносабати билан ўтказилган тадбир лавҳалари. 

 

    Сув ва қуруқлик, кун ва тун, тоғлару ялангликлар ўртасида илоҳий бир мувозанат бор.  Унинг бошида йилда бир келадиган Наврўз туради. Наврўз байрами муносабати билан   жамиятда  анъанага айланган сумалак  сайли ҳамда ёшлар ўртасида “Имкон шоу” конкурси ташкил этилди ва конкурс иштирокчиларини жамият касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан совғалар билан рағбатлантирилди. “Наврўз” сумалак  сайли  умумхалқ  миллий  байрамида  дош  қозонда  сумалак тайёрланди.  Айём тароватига бағишлаб дастурхонларга  махсус баҳор таомлари кўк сомса, кўк патир ва кўк чучваралар тайёрланди . Айниқса сўмалак сайли кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

 

           


Биз ҳақимизда

Навоий Дори-Дармон АЖМана 10 йилдирки, бизнинг жамият республикада дори-дармон айирбошлаш, уни сотиш ва шунга оид бошқа хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Дори-дармон етказиш

Навоий Дори-Дармон АЖБутун республикамиз ҳудуди бўйича дори-дармон маҳсулотларини тез ва кафолатли етказиб бериш жамият олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Халқ саломатлиги йўлида

Навоий Дори-Дармон АЖ

Жамиятимиз томонидан етказиб бериладиган дори-дармон маҳсулотлари юқори сифат ва кафолатларга эга.

Наврўз аёми муборак бўлсин.

 

Наврўз-баҳор айёми ва уйғониш, меҳнат ва бунёдкорлик фасли. Табиат яшарар ва яшнар экан, инсон руҳи ҳам янгиланади. Наврўз одамзод билагига куч, юрагига интилиш, ҳаётига янги умид ва орзулар бахш этади.  Қутлуғ айём муносабати билан, "Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бутун Ўзбекистон халқини самимий, чин қалбдан муборакбод этади. Оламга гўзаллик, қалбларга эзгулик, дунёга рушнолик олиб келган бу айём юртимизга тинчлик осойишталик, маҳаллаларимиз ободу кўркам, хонадонларимиз файзли, дастурхонларимиз тўкин, ҳаётимиз бунданда фаровон бўлсин. Меҳр-оқибат, хайр-саховат айёми Ватан равнақи ва эл-юрт хизмати йўлидаги барча эзгу ишларингизга қут-барака, улуғ мақсадларингизга мустажоблик бағишласин. Гўзаллик ва нафосат,  файзли ва шарофатли айём барчангизга муборак бўлсин. Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин.

8- март «Халқаро Хотин-қизлар куни»

8- март «Халқаро Хотин-қизлар куни»
«Навоий Дори-Дармон» акциядорлик жамияти жамоаси номидан, 8- март «Халқаро Хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан, Сиз азиз аёлларни чин қалбдан табриклайди.