Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 26 майда ўтказилади.

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши  2017 йил                 26 майда соат 11:00 да Навоий  шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 22 май.

1.

Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2.

«Навоий Дори-Дармон» АЖ ижроия органи рахбарининг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

3.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

4.

Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича ҳисоботини ва ҳулосасини тасдиқлаш.

5.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича миллий ва ҳалқаро стандартлар бўйича аудиторлар хулосаларини тасдиқлаш.

6.

Ижроия орган рахбари (бошқарув раиси)ни чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида сайлаш

7.

2016 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

8.

Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9.

Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.

Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

11.

Навоий Дори-Дармон» АЖни ривожлантиришнинг 2017-2026 йилларга мўлжалланган ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш.

12.

Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

13.

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

14.

Акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот берадиган жамият бошқарув ва назорат органлари маърузаси (ҳисоботи) матни ва шаклларига талаблар тартибини белгилаш.

15.

Жамият ташкилий тузилмасини қайта тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«Navoiy Dori-Darmon» АJ жойлашган жойи (почта манзили) ва веб сайти,электрон почта манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй, ndd.uz, navoiy.dd@umail.uz.

Мини футбол: “Хотира” турнири

“Навоий Дори-Дармон” АЖ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш борасида вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида 9-май “Хотир ва қадрлаш куни“ муносаабати билан ўтказилган мини футбол  бўйича “Хотира” турнири ўтказилди. Ушбу турнирда “Навоий Дори-Дармон” АЖ “Доришунос“ футбол командаси аъзолари биринчи ўринди эгаллашди.

 

 

9-Май Хотира ва қадрлаш куни!

Хотира ва қадрлаш куни санасига халқимизнинг Ватан учун жон фидо қилган ўғил-қизлари хотирасини абадийлаштириш, Иккинчи жаҳон уруши йилларида мисли кўрилмаган сабот ва мардлик кўрсатган аждодларимизнинг қаҳрамонлик намуналарини улуғлаш, бугунги кунда ҳам метиндек сафларимизда туриб бизни маънан қўллаб қувватлаётган фахрийларимизни қадрлаш ва эъзозлаш мақсадида асос солинган.

Агар шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ушбу сана нафақат Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ҳалок бўлганлар ёдга олиниши, балки уруш йиллари фронт ортида кунни тунга улаб фидойиларча меҳнат қилган отахон ва онахонларимиз, ҳали ёш бола бўлган ота-оналаримизга чексиз ҳурмат билдирилиши билан ҳам, қадрлидир. Табаррук ёшга етганига қарамай, Ўзбекистон равнақига катта ҳисса қўшаётган фахрийларимизга бугун алоҳида эҳтиром кўрсатамиз.

 

Оғир уруш йилларини бошдан кечирган юртдошларга боқар эканмиз, ўлкамизда ҳукм сураётган энг улуғ неъмат – тинчликни асраш, халқлар орасидаги ўзаро ҳурмат ва миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек сақлаш нақадар муҳим эканлигини яна бир бор теран идрок этамиз.

 

Ҳурматли юртдошлар!
"Навоий Дори-Дарсон" АЖ Сизларни умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни, Ғалаба куни билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик бахт ва омад тилаб қолади.

Ўзбекистонда еттита фармацевтика эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

Ўзбекистоннинг олти ҳудудида фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган еттита эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади.

Тупроқ ва иқлим шароитлари ноёблигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисида киритилган таклифга биноан «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ташкил этишга қарор қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 146 та маҳаллий фармацевтика корхонаси томонидан 2000 хилдан ортиқ дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2016 йил якунлари бўйича мамлакат фармацевтика бозорида маҳаллий дори-дармон воситаларининг улуши 55 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, тармоқда бугунги кунда олиб борилган таҳлиллар ички бозорни маҳаллий дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада кўпроқ тўлдириш учун республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича янада самарали чора-тадбирлар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, дунё фармацевтика саноатида 8500 турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлса, уларнинг 6300 таси халқимиз эҳтиёжлари учун импорт қилинади.

Ўзбекистондаги дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган фармацевтика корхоналарининг хорижий хомашё ҳамда материаллар импортига юқори даражада боғлиқлиги соҳа ривожига асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Маҳаллий хомашё ва доривор ўсимликлар асосида дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига фармацевтика маҳсулотларининг маҳаллийлаштирилишини чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириш, шунингдек, уларни тиббиёт амалиётига кенг жорий этиш долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирги пайтда халқаро тиббиёт амалиётида фойдаланилаётган 350 турдаги доривор ўсимликлардан 71 таси республикада ташкил этилган саноат плантацияларида етиштирилади. Бу эса талаб ва эҳтиёж катта бўлган дори-дармон воситаларини маҳаллий шароитда узлуксиз ишлаб чиқариш учун етарли эмас, албатта. Шуни инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқариш қувватларига яқин бўлган экологияси тоза ва соф бўлган туманларда янги плантацияларни ташкил этиш ривожланаётган фармацевтика соҳасининг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Фармонда, жумладан, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш фармацевтика саноатини янада ривожлантиришда биринчи даражали вазифа сифатида белгилаб берилган.

Фармонда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига қуйидаги топшириқлар юклатилди:

ер участкалари чегараларини белгилаш ва уларни эркин иқтисодий зоналар таркибига киритиш учун ажратиш;

келгусида доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил қилиш учун ер участкаларини аниқлаш ва уларни ажратиш;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида саноат плантацияларини ташкил этиш, ўстириш учун тавсия этиладиган доривор ўсимликларнинг рўйхатини тузиш ҳамда кейинчалик ушбу доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, дори-дармон воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш бўйича мақсадли Дастур ишлаб чиқиш.

Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши доривор ўсимликлар хомашёсини қайта ишлаш ва дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмлари, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш ва қувватларни ташкил этишга, маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёси ва материаллар негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга имкон беради.

Ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгиланган, ушбу ҳудудларда алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади.

Жумладан, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тегишли инвестициялар киритилганда, улар:

ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, хомашё ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этилади.

Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шартлари ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу берилаётган имтиёз ҳамда қулайликлар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар томонидан иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестициялар киритилишига бўлган қизиқишни оширади.

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг барчаси ва ҳар бири учун қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳудудлари, шунингдек, уларнинг иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонлари тегишли ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан кафолатли таъминланади.

Шунингдек, Фармоннинг аҳамиятли томонларидан яна бири тижорат банкларига ўз маблағлари ва жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобига эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, шунингдек, доривор ўсимликлар хомашёси етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликларига кредитлар ажратиш тавсия этилмоқда. Шу билан бирга, гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда тижорат банклари инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига технологик ускуналарни лизинг асосида белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминлайди.

Фармоннинг қабул қилиниши ички бозорни кенг турдаги ҳаммабоп, сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ тўлдириш ва алоҳида ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга қаратилган.

 

Манба: gazeta.uz

 

 

«Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли марказий дорихона ва шахобчаларига товар чекини берувчи қурилмалар ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2773-сон Қарори бажарилишини таминлаш мақсадда, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб «Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли Навоий шахар, Нурота, Канимех, Қизилтепа, Кармана, Навбахор, Томди туманларида жойлашган марказий дорихона-шахобчаларига товар чекини берувчи қурилмалар ўрнатилди.

«Навоий Дори-Дармон» АЖга қарашли марказий дорихона-шахобчаларидан дори воситалари сотиб олувчиларига, сотиб олинган дори-дармон ва дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг нархи, номи, санаси,серияси, вақти кўрсатилган товар чекларини бериш йўлга қўйилди.

 

2017 ЙИЛ ОХИРИГАЧА ЯНА 40 ТА КЎЧМА ДОРИХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Аҳолининг сифатли ва арзон дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чекка туманларда фаолият юритувчи кўчма дорихоналар ташкил этилган.

Айни дамда “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изотермик автофургонларида 14 та кўчма дорихоналар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, “DAMAS” русумли автомашиналарда қўшимча равишда яна 100 та кўчма дорихоналар ташкил этилган.

 

Мазкур дорихоналар қай даражада самарали ишлаётганини баҳолаш учун уларнинг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинганда, биргина 2016 йилда компания тизимидаги кўчма дорихоналар орқали аҳолига жами 7,6 миллиард сўмлик савдо хизмати кўрсатилгани маълум бўлди. Демак, чекка ҳудудлардаги аҳоли учун кўчма дорихоналарнинг фаолият юритиши ҳар томонлама қулай ва улар сонини янада ошириш бугунги кун талабидир.

 

Шу боис чекка ҳудудлардаги аҳолини дори-дармон билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2017 йилда “DAMAS” русумли автомашиналарда қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил этилиб, бундай дорихоналар сони 154 тага етказилиши кўзда тутилган.

 

Манба: minzdrav.uz

8 Март Байрам табриги!

 

Мухтарама азиз аёллар. Барчангизни "Навоий Дори-Дармон" Акциядорлик жамияти томонидан 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларни соғлик-саломатлик, нафосат ва гўзаллик ҳеч қачон тарк этмасин. 

“ДОРИ-ДАРМОН” АК МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.

23.02.2017 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида 2017 йил 5 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган мажлисда берилган топшириқларнинг жойлардаги амалий ижроси бўйича 2017 йил 7 февралда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан “Дори-Дармон” аксиядорлик компанияси ва “Ўзфармсаноат” компаниясига ҳар хафтада селектор йиғилиши ўтказиш топшириғи берилган.

 

Шунга кўра, 2017 йил 22 февралда Компаниянинг ва тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар масъул раҳбар ва ходимлари ҳамда “Ўзфармсаноат” АК масъул ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги хусусий дорихона вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилишининг кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябридаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори ижросига бағишланди.

 

Видеоселектор “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси А.Камилов бошчилигида ўтказилиб, қарор талабларидан келиб чиқиб, жойлардаги унинг ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди. Ҳудудлардаги жамиятларнинг амалга оширган ишлари танқидий баҳоланиб, юқоридаги қарор ижросини сўзсиз бажарилиши таъминланиши таъкидланди.

 

Шунингдек, қуйидаги масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди:

 

- 2017 йил 14 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2773-сонли қарорига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика фаолиятининг тури - дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

 

- аҳолидан тушаётган таклифларни этиборга олиб, 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий дорихона ташкил қилинмаган 30 та туманда мазкур дорихоналарни ташкил қилиб, бундай дорихоналар сони 159 тага йетказилиши;

 

- чекка ҳудудлардаги аҳолини кўчма дорихоналар билан таъминланишини яхшилаш мақсадида ДАМАС автомобилларида қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил етиб, кўчма дорихоналар сони 154 тага йетказиш;

 

- қишлоқ врачлик пунктларида яна 70 та ижтимоий дорихона шахобчаси ташкил қилиш кабилар.

 

Видеоселектор 2 соат давом етиб, “Ўзбектелеком” АКнинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги студияларида ўтказилди.

 

Манба: doridarmon.uz