Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

Ижтимоий аҳамиятли дорилар импорти – тендер ва квоталарсиз

Бу Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам белгиланган нархлар бўйича сотиладиган ижтимоий аҳамиятли дорилар ва тиббий маҳсулотлар импорти (Рўйхатга қаранг), Ташқи савдо вазирлиги томонидан маҳаллий улгуржи ва улгуржи-чакана савдо компаниялари ўртасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланадиган квоталар чегарасида ўтказиладиган тендер бўйича амалга оширилар эди.

 

Энди тендер ўрнига Ташқи савдо вазирлиги ҳар чоракда фақат жаҳон нархлари конъюнктураси таҳлилини ўтказади ва махсус Республика комиссиясига[1] ижтимоий аҳамиятли дорилар ва тиббиёт буюмларининг охирги йўл қўйиладиган импорт шартнома қиймати бўйича таклифлар киритади.

 

Таклифларни ташқи савдо, иқтисодиёт, молия, соғлиқни сақлаш  вазирликлари ҳамда МБ ва Давлат рақобат қўмитасининг вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ[2] кўриб чиқади. Ишчи гуруҳ ҳисоб-китоби асосида Республика комиссияси импорт шартномалари бўйича охирги йўл қўйиладиган қийматларни белгилайди.

 

Бу муҳим! Бундан юқори бўлган нархларда товарни етказиб бериш бўйича импорт шартномалари тузиш таъқиқланади.

 

Бундан ташқари, мазкур тоифадаги товарларни фақат маҳаллий улгуржи ва улгуржи-чакана савдо компаниялари томонидан импорт етказиб берилиши тўғрисидаги талаблар ҳамда Соғлиқни сақлаш возирлиги томонидан квоталаш мумкин эмас.

 

Бунда дорихоналарда нарх белгилаш устидан назорат Соғлиқни сақлаш возирлигининг Назорат инспекциясидан соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ҳудудий органларига топширилган.

 

Маълумот учун: Рўйхатга киритилган импорт қилинган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари аввалгидек, ихтисослаштирилган улгуржи ташкилотлар ва дорихоналар томонидан белгиланган улгурди ва чакана нархларда сотилади. Ушбу нархлар қуйидаги формулар бўйича аниқланади:

 

Ун = С х 1,15, бу ерда:

  • Ун – улгуржи нарх;
  • С сотиш нархи;
  • 1,15 – улгуржи савдо устама нархининг охирги йўл қўйиладиган қийматини инобатга олувчи  коэффициент.

Р = С х 1,15 x 1,2, бу ерда:

 

  • Р – қатъий белгиланган чакана нарх;
  • С сотиш нархи;
  • 1,15 ва 1,2 – савдо устама нархларини инобатга олувчи коэффициентлар.

Манба: norma.uz

Кадрлар, иш юритиш ва ижро интизоми бўйича масъул ходимларнинг малака ва кўникмаларини ошириш бўйича ўтказилган ўқув-семинари ҳақида.

Навоий давлат педогогика институтида 2017 йил 7-8 ва 11-12 сентябрь кунлари вилоят бошқарма, ташкилот ва муассасаларда кадрлар, иш юритиш ва ижро интизоми бўйича масъул ходимларнинг билим, малака ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу семинарда қарийб 250 га яқин иштирокчи, шу жумладан “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг ходимлар бўлими бошлиғи ва девонхона бошлиғи қатнашди. Ўқув семинари якунида ҳар бир тингловчиларга “Маҳорат” ўқув марказининг сертификатлари тақдим этилди. 

ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси АКТ Ҳафталигида қатнашиш учун кўнгиллиларни йиғмоқда

ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси Facebook’даги саҳифасида АКТ Ҳафталиги тадбирларида кўнгиллилар сифатида тайёргарлик ишлари ва бевосита тадбирларда иштирок этиш учун ариза қабул қилиш бошланганини маълум қилганди. Барча хоҳловчилар ўз аризаларини 2017 йил 8 сентябридан кечиктирмай info@ictweek.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Аризада исм, отасининг исми ва фамилияни, ўқиш ёки иш жойини кўрсатиш, шунингдек, аввал кўнгилли сифатида оммавий тадбирларда қатнашиш бўйича тажриба ҳақида маълумот бериш ва алоқа учун рақамлар қолдириш талаб этилади. Батафсил маълумотни +998 95 144 04 40 телефон рақами орқали олиш мумкин.

ICTEXPO 2017 кўргазмасининг барча иштирокчилари шакллантирилди. Жорий йилда иштирокчилар томонидан биринчи марта икки павильон майдони қопланди. Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Хитой, Швейцария ва бошқа давлатлардан компаниялар қатнашади. Жорий йилда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, шунингдек, ижро ҳокимияти органлари истисно тариқасида маҳаллий компаниялар билан АКТ соҳасида тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш имкониятини қўлга киритишади. 

Шунингдек, Ҳафталик ташкилотчилари 20-21 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМнинг ICTEXPO ҳамда ICTSUMMIT майдончалари ёнидаги анжуманлар залида бўлиб ўтадиган ICTFORUM 2017 эшитувчилари сифатида қатнашиш учун аризалар қабул қилишни давом эттиришмоқда. Бунинг учун ictweek.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Форумда маърузачи сифатида иштирок этишга аризаларни қабул қилиш якунланди. Форум дастури тез орада Ҳафталик сайтида, ахборот ресурслари ва тадбирнинг Facebook’даги шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Ташкилий қўмита Ҳафталик тадбирларининг тасдиқланган ҳомийлари рўйхатини эълон қилди. АКТ Саммитининг асосий ҳомийсига Huawei компанияси, АКТ Форумнинг «Ахборот хавфсизлиги» ва «E-government Uzbekistan» секциялари ҳомийларига эса Softline ҳамда ZTE айланади. «АТ инфратузилма» секциясининг бош ҳомийси эса Microsoft бўлади.

Манба: kun.uz

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Вилоят ҳокими ўринбосарининг 2017 йил 21 августдаги 05-05/1118-сонли режа тақсимотига асосан мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан мазкур йилнинг 26 август куни жамиятнинг мутасадди ходимлари Учқудуқ туманидаги беш нафар  вояга етмаган болаликдан ногиронларнинг ҳолидан хабар олинган ҳолда, уларга байрам (хайитлик) совғалари тарқатилди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Навоий шахар ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги 01-05/616-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида режа тақсимотига асосан мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан мазкур йилнинг 28 август куни жамиятнинг мутасадди ходимлари Навоий шаҳридаги тўрт нафар вояга етмаган болаликдан ногиронлар ҳамда якка-ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинган ҳолда, уларга байрам (хайитлик) совғалари тарқатилди. 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

ТАЪМИНОТ ЯНАДА ЮКСАЛАДИ

Мамлакатимизда мустақилликнинг улкан ислоҳотлари жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг нархларини сунъий ошириб бориш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда шу йил 17 июлдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари бу борадаги муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

     Мазкур қарорлар ижросини бажариш, қолаверса аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида "Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, 343 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари учун муайян нархлар белгиланиб, тендер эълон қилинди. Тендер асосида ютиб олинган 700 миллион сўмлик дори-дармон воситалари келтирилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда даволаш профилактика муассасаларига ва жамият тизимидаги дорихоналар орқали вилоятимиз аҳолисига етказиб берилмокда.

     Шунингдек, чекка қишлоқ ва чўл ҳудудларида жойлашган аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 9 та "Дамас" ва 1 та "Исузи" русумли кўчма дорихоналар орқали вилоятимиз аҳолисига 361.2 миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

    "Навоий Дори-Дармон" АЖга қарашли "Авиценна" МЧЖ томонидан ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида унинг биноси 745.0 миллион сўмга реконструкция қилинди ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган маҳаллий хом ашёдан гален дори воситалар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар харид қилинди ва ўрнатилди. "Авиценна” МЧЖтомонидан  2017 йил 6 ой давомида 10 турдаги 1 764.4 миллион сўмлик шундан маҳаллий хом ашёдан 3 турдаги 845.2 миллион сўмлик дори воситалари ишлаб чиқарилди.

     "Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан ишлаб чикаришни ривожлантириш учун Хитой давлатидан келтирилган доривор ўтларни қадоқлаш учун мўлжалланган 99.2 миллион сўмлик ускуналар харид қилиниб, Нурота ва Қизилтепа туманларида жойлашган марказий дорихоналарга ўрнатилди.

      Қувонарлиси, 2017 йил иккинчи ярмида қўшимча равишда Қизилтепа, Учқудуқ, Хатирчи туманлари марказида 3 та ижтимоий дорихона, 3 та Дамас русумли кўчма дорихона шахобчаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

      Бугунги кунда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси ёнида 800 миллион сўмлик  янги замонавий ижтимоий дорихонанинг қурилиш ишлари тугалланиш арафасида. Ушбу дорихона 2017 йил 1 сентябрга, мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига ишга тушурилади.

      Хулоса қилиб айтганда қабул қилинган қарор фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, аҳолини арзон нархларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш имконини беради.

 

Ёрқин Расулов

“Навоий Дори-Дармон” АЖ

Бошқарув раиси

Манба: Саломатлик газетаси

2017 йил 29 август

16-17 (489-490)-сонлар

"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.

       Мухтарам Юртбошимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947сонли Фармони, вилоят ҳокимининг  2017 йил 19-июлдаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан белгиланган “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги”ни ўтказиш, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2017 йил 24 июлдаги 13-01.01/3162-сонли хати ижросини таъминлаш  ҳамда вилоятда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни баркамол авлод руҳида тарбиялаш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш мақсадида Конимех туманининг 10 нафар ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалари аҳволидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам бериш мақсадида 10 та  биринчи ёрдам дори-дармонлар қутичалари етказиб берилди.

"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.
"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.
"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.
"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.
"Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 17июлдаги ПҚ-3137 сонли Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев 17 июль куни «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қарорда аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш аҳолига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор жиддий хато ва камчиликлар кузатилаётгани келтириб ўтилган:
- амалдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишдаги ортиқча тартиб-таомиллар уларни етказиб бериш муддатларининг сунъий кечиктирилиши ва ички бозордаги тақчиллиги юзага келишига олиб келмоқда; 
-дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни белгилаш бўйича аниқ механизмларнинг мавжуд эмаслиги импорт ва маҳаллий ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни прогноз қилиш имконини бермаяпти; 
- импорт қилинаётган ва республикада ишлаб чиқарилаётган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига чекланган нархларни белгилаш тартибининг мукаммал эмаслиги кузатилмоқда; 
- фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг етарли даражада маҳаллийлаштирилмаганлиги маҳаллий фармацевтика корхоналарининг импорт хомашёси ва материалларига юқори даражада қарамлигини юзага келтирмоқда, оқибатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархлари кескин ошмоқда; 
- дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссияларининг фаолияти тўғри йўлга қўйилмаган, бу лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тақчиллиги вужудга келишига йўл қўймасликка қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. 

Жумладан ушбу қарорга мувофиқ 2017 йил 1 августдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш фақатгина «Ўзмедэкспорт» республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонага ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини жорий йилнинг иккинчи ярмида қўшимча эҳтиёждан келиб чиқиб етказиб берилишини таъминлаш топширилди. 

Бундан ташқари, тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаш сифатини янада ошириш мақсадида ушбу фаолиятнинг фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда. 

Дорихоналар фаолиятини ташкил этиш бўйича янгидан жорий этилган талабларга асосан уларнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бўйича амалдаги лицензиялари 2018 йил 1 январга қадар қайта расмийлаштирилиши шартлиги белгиланди. Бунда қайта расмийлаштириш янги лицензияловчи орган – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. 

Ушбу мақсадларда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмасида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбалари ташкил этилмоқда. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда: 

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, натижаси бўйича уни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар киритиш; 

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш; 

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситаларининг савдо номлари ва тиббиёт буюмларига белгиланган улгуржи ва чакана нархларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш; 

дорихоналар ва уларнинг филиалларини товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслар билан жиҳозлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шаклини тасдиқлаш вазифалари юклатилди.

«Шуни алоҳида қайд этиш керакки, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихона тармоқлари ташкил этилиб, аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш уларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. 

Умуман олганда, қабул қилинган қарор фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, аҳолини арзон нархларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш имконини беради», дейилган қарорга берилган шарҳда.

Манба: kun.uz

Президент дори-дармон таъминотидаги муаммоларни ҳал қилишга топшириқ берди

6 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йил бошидан буён соҳа вакиллари билан ўтказилган учинчи видеоселектор бўлди.

Йиғилишда тиббиёт соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида кейинги пайтда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди.

Айни пайтда соғлиқни сақлаш соҳасида бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланаётгани мажлисда танқидий таҳлил асосида кўрсатиб берилди. Хусусан, патронаж ишлари талаб даражасида эмаслигига урғу берилди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига патронаж хизматининг мазмун-моҳияти ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйиладиган алоҳида Низом тайёрлаш вазифаси топширилди.

«Биз энди тиббиёт муассасаси, жумладан, патронаж хизматининг фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда яна бир долзарб муаммо — минтақа ва ҳудудларда шифокор кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ масала ҳам муҳокама қилиниб, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида тиббиёт ходимлари учун зарур шароитлар яратиш, жумладан, уларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар, истеъмол кредитлари билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилди.

Яна бир устувор йўналиш — республикада соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада давлат раҳбарининг жорий йил 1 апрелда қабул қилинган қарорига биноан хусусий тиббиёт муассасасалари фаолиятига чекловлар бекор қилиниб, қатор имтиёзлар берилгани, улар учун барча турдаги юқори технологик операцияларни амалга оширишга рухсат этилгани таъкидланди. Лекин яратиб берилган катта имкониятларга қарамасдан, бу борада сусткашликка йўл қўйилаётгани танқидий нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилинди. Бу масалада, айниқса, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жиддий камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Маҳаллий ҳокимликлар хусусий тиббиёт соҳасига сармоя жалб қилиш масаласига, янги муассаса ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорларга етарли даражада эътибор бермаётгани билан боғлиқ камчиликлар танқид қилиниб, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Жумладан, шу борада «Асакабанк» қошида Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва давлат раҳбарининг кўрсатмасига биноан қўшимча молиявий манбалар ҳисобидан ушбу жамғармага 14 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилди.

Мажлисда хорижий мамлакатлардан юқори малакали шифокор мутахассисларни жалб этиб, уларнинг билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда олиб борилаётган доимий мониторинг ишлари дори-дармон таъминоти ва нархи бўйича жиддий муаммолар борлигини кўрсатаётгани аниқ мисоллар орқали қайд этилди.

Мутасадди ташкилотларга нархлари чекланган дори воситаларини ишлаб чиқариш, уларнинг дорихоналарда доимий мавжуд бўлиши ва рецепт асосида берилишини таъминлаш каби тадбирлар механизмини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Манба: kun.uz