Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

21 - март Наврўз айёми муборак бўлсин

21 - март Наврўз айёми билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ Бошқарув жамоаси сизларни чин юракдан муборакбод этамиз. Наврўз янги кун, янгиланиш куни. Ушбу кунда сизга дунёдаги энг эзгу ва пок ниятларни тилаб қоламиз. Барча ният қилган ишларингиз амалга ошишида тилакдошмиз.

Ана шундай ажойиб кунда сизга узоқ - умр, сиҳат - саломатлик, оилангизга тинчлик - ҳотиржамлик, ўқиш ва ишларингизда омад тилаймиз. Энг ажойиб байрам Наврўз сизга хурсандчилик, қувонч, бахт - омад келтирсин деб ният қиламиз. Яна бир бор байрам муборак бўлсин Азиз Юртдошлар!!!

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирлик телеграм-канали. Янги таҳрирда монопрепаратлар рўйхатидан (яъни таркибида бир дона таъсир этувчи моддаси мавжуд бўлган дори воситалари), 6 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланиб, 4 та янги дори воситалари номлари қўшилган. Мажмуавий препаратлар рўйхатидан (таркибида икки ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддаси бўлган дори воситалари) эса 67 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланган ва 91 та янги дори воситалари номлари қўшилган. Эндиликда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар сони 189 тани ташкил этмоқда. Рецептсиз бериладиган мажмуавий препаратлар сони эса – 1085 тани ташкил этади.

Манба: KUN.UZ

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
415-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган 399–сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,  2016 й. №1, 1-модда)  16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишлари  белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади:

 дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;

 дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;

 дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;

 дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;

 доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

 Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                                                            Ш. Мирзиёев

Манба: regulation.gov.uz