Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

“Start up”

Қизилтепа туманиги  9-сон дорихонада  савдо бўлими фармацевт ассистенти лавозимида фаолият юритиб келаётган  Зоирова Машхура 2021 йил сентябр ойида “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш кенгаши” томонидан ташкил этилган “Start up” лойиҳасида иштирок этиб фахрли ўринган эга бўлди.

“Start up”

“Start up”

 

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов йиғилганларни мамлакатимиз ҳаётидаги энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳасида кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчанлик ишлари амалга оширилмоқда. Тарихан қисқа вақт ичида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ишлар натижасида юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида беқиёс ўзгаришлар юз бермоқда, халқимизнинг фаровон турмушини, бугунидан рози бўлиб яшаши, эртанги кунига ишончи мустаҳкамланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шу эзгу мақсадларни амалга оширишда фидойилик кўрсатган, юртимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган юртдошларимизнинг меҳнати ўзининг юксак баҳосини топмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, байрам муносабати билан Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов томонидан «Навоий Дори-Дармон» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Орзиев Ғулом Ризаевич “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

ТАВСИФНОМА

Орзиев Ғулом Ризаевич

1961 йил 10- август  Бухоро  вилоятиҒиждувон   туманида  туғилган, миллати ўзбек, маълумоти  олий.

 1980 йили Самарқанд ўрта Тиббиёт билим юртини тугатган ва 1982 йили Бухоро вилояти Газли туманидаги 14-сонли дорихонасида фармацевт лавозимидан иш фаолиятини бошлаган. 1983-1995 йилларда Ғиждувон тумани 106-сонли, 4-сонли ҳамда туман туғруқхона дорихоналарида мудир вазифасида ишлаган. 1995 йили Тошкент Фармацевтика институтининг сиртқи бўлимини тугатган. 1995-1998 йилларда Ғиждувон туманидаги “Мададкор” ҳиссадорлик жамияти раиси, 1998-2004 йиллар “Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимида ишлаган. АЖ Кузатув кенгаши аъзоси бўлган ҳамда 2020йил сентябр ойидан “Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимига қайта сайланган.

 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиш Академияси Олий Бизнес мактабини тугатган. Олий тоифали “Провизор-ташкилотчи”. 2011 йилдан буён Ўзбекистон Либерал Демократик партияси аъзоси ва Халқ депутатлари Ғиждувон тумани кенгаши депутати.Мустақилликнинг 10йиллиги, 25йиллиги ҳамда 30йиллиги эсдалик нишони, 2020йили меҳр-саховат кўкрак нишони билан тақдирланган.

Инсонлар борки, бир умр яшайди-ю, ундан жамиятга на бир из қолади, на бир яхшилик. Инсонлар борки, бутун умрини ҳалқ ишига бағишлайди, яхшилик, эзгулик йўлида жон дилдан хизмат қилади. Ана шундай инсонлардан Ғулом Ризаевич 4 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Олий тоифали “Провизор-ташкилотчи” Республика ва вилоят аҳолисининг соғлиги йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган фидокор, меҳнатсевар ва ташкилотчи раҳбардир. Соҳа ривожланган сари рақобат ҳам кучайиб боради. Юксак ва сифатли технологиялардан фойдаланмасдан бундай рақобатга бардош бериш қийин. Бу эса корхонани бошқариш, бизнесни ташкил этиш, жаҳон стандартлари талабига жавоб бера оладиган импорт фаолияти олиб боришни талаб қилади. Замонавий менежмент чуқур маркетинг, брендинг, илғор бизнес технологияларидан фойдаланиш, инновацион ишланмаларни яратиш ва қўллашга ўргатади. Ғулом Орзиев ана шуларга қатъий амал қилади.  

       Жамият ходимлари саломатлиги, келажагимиз авлодларининг  баркамол ўсишларини, соғлом бўлишларини  таъминлаш йўлида қилинган ишлар бошида туриб, дорихона муассасаларини дори-дармон таъминлашда, дори воситалари  таъминоти тизимини такомиллаштириш тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Хукумати   томонидан  қабул қилинаётган   турли  меъёрий  хужжатлар  билан ишлаш,  уларни амалиётга  татбиқ этишда  етарли   тажрибага  эга.

    Орзиев Ғулом Ризаевич ўз касбининг фидойиси  бўлиб  мустақил Ўзбекистонимиз  келажаги  йўлида  тинимсиз  изланишига, ўз меҳнатини аямаслигига  ишонамиз.