Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (0-436)-224-56-32, Регламентни юклаш, info@ndd.uz

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг асосий стратегик йўналишлари.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг асосий стратегик йўналишлари. 

1.Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таьминлаш, сотувдаги дори воситалари турларини

  кўпайтириш. 

2.Жамият тизимида фаолият кўрсатаётган дорихоналарда, дорихона шароитида тайёрлаб қадоқланаётган дори

  воситалари ва эритмалар турларини кўпайтириб бориш. 

3.Даволаш профилактика муассасаларининг дори воситаларига бўлган талабини ўрганиб уларга зарур бўлган

  дори воситалари билан шартномалар асосида узлуксиз таьминлаш. 

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сонли қарорига асосан ўрнатилган

  тартибда имтиёзга эга бўлган 13 турдаги беморларга шифокор рецептлари асосида ўз дорихоналари орқали

  дори воситалари бериш. 

5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат ва сафарбарлик захиралари қўмитасининг 2-гурух

  материалларини сақлаш ва ўз вақтида узлуксиз янгилаб бориш. 

6.Корхонанинг молиявий имкониятларини юксалтириш, ахолига қулайлик яратиш ва дори воситаларига бўлган

  эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида савдо шахобчаларини очиш ва кўрсатилаётган савдо хизматининг

  сифатини хамда савиясини ошириш. 

7.«Навоий Дори-Дармон»АЖ нинг асосий вазифаси имкон қадар кўп фойда олиш ва аксиядорларнинг дивиденд

  шаклидаги даромадларини мунтазам ошириб бориш.

8.Ахборот-коммуникация технологияларини замон талаблари асосида мунтазам ривожлантириб бориш. 

  Ҳужжат айланиши тизимини тўлиқ автоматизация қилиш.

9.Ходимларни танлаб олиш стандартини оптималлаштириш · Иш ҳақини кўпайтириш · Ижтимоий пакетни сақлаб қолиш

  Ходимларни тиббий суғурта қилиш хизматлари доирасини кенгайтириш · Мукофотлар тўлаш қўшимча мезонларини

  ишлаб чиқиш. Ахборот-коммуникация технологияларини сохасидаги ходимларни доимий равишда ўқув курсларида

  ўқитиш орқали малакаларини ошириб бориш.

10 Жамиятда 2016 йилдан 2020 йилгача савдо айланишини 40% га ошириш, хамда 5 дона ижтимоий дорихона очиш режаси белгиланган

Скачать «Навоий Дори-Дармон» АЖни ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ 2017 - 2026 йиллар..pdf [767.05 Kb] (юклаб олинган: 7)