Бош саҳифа > Ташкилот тўгрисида > Корхонани ташкил бўлиш тарихи

Корхонани ташкил бўлиш тарихи


30-03-2014. Чоп этди: admin
«Навоий Дори-Дармон» акциядорлик жамиятининг ташкил бўлиш тарихи


ЎзССР ва мустақилликнинг илк даврлари тўғрисида қискача тавсиф:
1982 йилда Навоий вилоятининг ташкил топиши муносабати билан соғликни сақлаш тизимини ва аҳолини дори-дармон хамда тиббий ашёлар билан таьминлаш максадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат дорихоналар бошқармасининг (ЎзГАПУ) 1982 йил 4- июндаги №10-сонли буйруғига асосланиб Дорихоналар бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма раиси этиб 1982-1984 йилларда олий маълумотли провизор, кўп йиллик тажрибага эга Астанов Амон Хусанович тайинланди. 1984 йилдан 1987 йилгача Муродов Ёвқоч Қаршибаевич тайинланган. 1987 йилдан 1998 йилгача Хисамутдинова Халифа Султановна , 1998-2004 йиллар Ғулом Ризаевич Орзиев, 2004-2007 йиллар Умар Қувватович Алиев, 2007-2012 йиллар Юнусов Анвар Хайдарович, 2012 йил май ойидан 2012 йил ноябр ойигача Очилов Илхом Эшпулатович , 2012 йил ноябр ойидан ҳозирги кунгача Расулов Ёрқин Гафорович «Навоий Дори-Дармон» Очиқ акциядорлик жамиятига раҳбарлик қилиб келмоқда.

1987 йил бошида Навоий вилояти тугатилиб, Самарқанд вилояти қаромоғига , 1989 йилнингохирида Бухоро вилояти қаромоғига ўтказилган, ЎзГАПУнинг 1989 йил 16 январдаги №2/1-сонли буйруғига асосан Дорихоналар бошқармаси Навоий ТПП«Фармация» деб номи ўзгартирилган. 1992 йил феврал ойида вилоят "Фармация "ишлаб чикариш бирлашмасига айлантирилди. 1994 йил апрел ойидан бошлаб Республика Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон 11.03.1994 йил қарорига биноан дорихоналарни хусусийлаштириш бошланди, Республика «Дори-Дармон» ДАУнинг 29.09.1994 йилдаги 171-сонли буйруғи асосида "Дори-Дармон"давлат акциядорлик жамияти деб қайта номланди ва жамиятнинг акциялари чиқарилиб, жамият ишчиларига ва эркин сотувда сотилди. «Дори-Дармон» маьмурияти ва ишчи-хизматчиларнинг сай–харакатлари натижасида ва янги иш ўринлари очиш мақсадида «Авиценна» савдо ишлаб-чиқариш фирмаси ташкил этилди. "Навоий Дори-Дармон"давлат акциядорлик жамияти 2008 йил 6 августдан № К-1270/08-сон билан руйхатдан утган Уставга асосан "Навоий Дори-Дармон” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Маъмурият биноси ва дори воситалари омбори бинолари қўрилиши тўғрисида тавсиф:

1982 йилда Навоий вилоятида Дорихоналар бошқармаси ташкил қилиниши мунособати билан Навоий Азот корхонасига тегишли бўлган ер туладан 3 та бино ажратилиб дори ва тиббий ашёларни сақлаш учун омборхона ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш учун лаборатория ташкил қилинди. Янги очилган иш ўрнига вилоятдаги фармацевт ва провизор мутахассислари ишга жалб килинди. Уша пайтда яъни 1982 йилда Навоий вилоят дорихоналар бошқармаси таркибида 61 та дорихона фаолият кўрсатган ва шу дорихоналарда 98 та провизор 63 та ўрта махсус фармацевт мутахассислар ишлаган. Вилоят дорихоналар бошқармасининг алоҳида биноси бўлмаганлиги сабабли, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли поликлиника биносини 5- қаватида 4 та хонага кўчирилган бўлиб, бошқарма маьмурияти ва бухгалтерияси жойлашган эди. Х.С.Хисамутдинова бошчилигида вилоятда дори–дармон таъминотини яхшилаш, унинг моддий техника базасини яратиш мақсадида дорихоналар омборхонасини лойиха асосида 1,5 га ажратилган ерга 1989 йилдан қўрилиш бошланиб 1991йил тугатилди. Лойихада кўрсатилган бошқарма -маьмурият учун бино, 3 та дори-дармонлар сақлаш омбори, автотранспорт тураргохи, жихозлар омбори, лаборатория биноси, идишлар ва ёрдамчи воситалар, кислород сақлаш омборларидан иборат қурилиш жамланмаси қисқа муддатларда ишга тушди. Бунда вилоят маьмуриятининг хизматларини алоҳида тахсинга лойиқлигини таькидлаб ўтиш лозимдир.
 
1991 йил мустақилликка эришилгандан сўнг дори-дармон тизимида ҳам катта ўзгаришлар руй берди. Вилоятнинг Қизилтепа, Конимех, Хатирчи туманларида икки қаватли, Кармана, Нурота туманларида лойиха асосида замонавий талабларга мос бўлган марказий дорихона бинолари қўрилди. Дорихоналар сони 84 тага етказилди. Энг узоқ чўл худудларида фаолият кўрсатган қишлоқ врачлик амбулаториялари пунктлари қошида дорихоналар очилди. Мустақиллик йилларида дорихоналарнинг ўсиши малакали кадрларга бўлган талабнинг ўсишига сабаб бўлди ва шу даврда олий маьлумотли провизорлар, фармацевтлар сони ҳам ошиб борди.

«Дори-Дармон» маьмурияти ва ишчи-хизматчиларнинг саъйи–ҳаракатлари натижасида ва янги иш ўринлари очиш мақсадида «Авиценна» савдо ишлаб-чиқариш фирмаси ташкиллаштирилиб, Навоий шаҳар хокимининг № К 1016108 сонли 13.09.2001 йилдаги қарори ва «Дори-Дармон» кузатув кенгаши йиғилиш баёни билан тасдиқланган ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида янги технологиялар ўрнатилиб, Давлат Фармакопияси талабларига тўлиқ жавоб берадиган дори-дармонлар ишлаб чиқарила бошлади. 2003 йилдан бошлаб қонни концервация қилишда ишлатиладиган 50,0; 100,0 400,0 ли Глюгицир суюқлигини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2006 йилда "Авиценна” савдо ишлаб чиқариш фирмасини ривожлантириш мақсадида банкдан кредит олиниб йоднинг 5% ли спиртли эритмаси, бриллиант кўкуни 1% спиртли эритмаси, 70% ли 50,0 ли этил спирти ишлаб чиқариш мақсадида керакли техналогия сотиб олинди ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, янги битирувчи ёшлар иш билан таъминланди.

«Навоий Дори-Дармон» очиқ акциядорлик жамиятига раҳбар бўлган ходимлар руйхати: 

1.Астанов Амон Хусанович 1984 - 1987 йиллар
2.Муродов Ёвқоч Қаршибаевич 1987 йил бошидан октябр ойигача.
3.Хисамутдинова Халифа Султановна 1987-1998 йиллар.
4.Орзиев Ғулом Ризаевич 1998-2004 йиллар.
5.Алиев Умар Қувватович 2004-2007 йиллар.
6. Юнусов Анвар Хайдарович 2007-2012 йиллар.
7.Очилов Илҳом Эшпулатович 01.05.2012-01.11.2012 йилгача.
8.Раусулов Ёрқин Гафорович 01.11.2012 йилдан «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ Бошкарувида раислик қилиб келмокда.

шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш