Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР

СИЗнинг,  Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларида назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқларингиз мавжуд:

 

-жамият фойдасининг бир қисмини дивиденд тарзида олиш;

-жамият тугатилган тақдирда  ўзингизга тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

-ўзингизга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

СИЗнинг, ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилар томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ёки унинг  ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Почта манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 10-уй, манзил бўйича жойлашган Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси www.online.csm.gov.uz ёки (0371) 232-07-38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

 

 

Марказнинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 210100, Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси 24-уй почта манзили ёки (0436) 224-14-61 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

  

“Навоий Дори-Дармон” АЖда охирги йилларда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумот 2016 йил 27 май

“Навоий Дори-Дармон” АЖда охирги йилларда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумот

«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорларининг 2016 йил 27 майда ўтказилган йиллик умумий йиғилиш қарорига асосан 2015 йил якуни бўйича:

-       Хар бир дона эгаси ёзилган оддий акцияга 130,0 (бир юз ўттиз) сўм миқдорида дивиденд хисобланган;

-       Жамият томонидан чиқарилган 902274 дона акцияларга жами 117 295,6минг сўм миқдорида дивиденд хисобланган;

-       2015 йил якуни бўйича жами ҳисобланган дивидендлардан 115 163,0 минг сўми акциядорларга тўлаб берилган бўлиб, 2 132,6 минг сўми акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган.

 

«NAVOIY DORI-DARMON» AJ  АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

«Навоий Дори-Дармон» АЖ бошқаруви Сизга эгалик қилаётган акцияларингизга жамиятнинг 2011-2015 йиллар молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисобланган, лекин шу вақтга қадар талаб қилиб олинмаган дивидендларни олиш учун жамиятнинг (Навоий шахри, Навоий кўчаси 65-уйда жойлашган) бухгалтериясига мурожаат қилишингиз мумкинлигни билдиради.

Дивиденд тўлови:

-       Юридик шахсларга уларнинг ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан;

-       Жисмоний шахсларга уларнинг шахсий ҳисоб рақами (банк пластик карточкаси)га пул ўтказиш йўли билан, нақд пул маблағлари ва банк кассалари орқали амалга оширилади.

Маълумот учун телефон: 224-41-21, 224-55-41. 

«Навоий Дори-Дармон» АЖда 2011-2015 йиллар якунлари бўйича талаб қилиб олинмаган дивидендлар тўғрисида маълумот (рўйхат)  

Скачать Талаб қилиб олинмаган дивиденд 2011-2015й.rar [11,58 Kb] (cкачиваний: 12)

 

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Навоий Дори-Дармон “АЖ томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида

ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

 

 

“Навоий Дори Дармон” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг 27.05.2016 йилдаги №2 қарори билан жамият томонидан 27.05.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187 баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.