Бош саҳифа > Эълонлар > Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига.

Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига.


30-11-2015. Чоп этди: aziz
«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига!

«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорларининг 2015 йил 29 майда ўтказилган йиллик умумий йиғилиш қарорига асосан Жамият ўз акциядорларини 2014 йил якуни бўйича дивиденд тўлови амалга оширилиши тўғрисида хабардор қилади.
- Бир дона эгаси ёзилган оддий акцияга 130 (бир юз ўттиз) сўм миқдорида;

- Юридик шахсларга уларнинг ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан;

- Жисмоний шахсларга уларнинг шахсий ҳисоб рақами (банк пластик карточкаси)га пул ўтказиш йўли билан, нақд пул маблағлари ва банк кассалари орқали.

- Дивиденд тўловининг бошланиш санаси: 09.06.2015 й.;

- Дивиденд тўловининг тугаш санаси: 28.07.2015 й.

«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига!

“Nаvoiy Dori-Darmon” АЖ акциядорларининг 2014 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда ўтказилади

Х А Б А Р Н О М А


Ҳурматли акциядор, «Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда соат 11:00 да Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 25 май.
1. Жамият Кузатув кенгашининг 2014 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
2. «Навоий Дори-Дармон» АЖ бошқарув органи рахбарининг 2014 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
3. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2014 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. 2014 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи Аудитори ва Тафтиш комиссияси ҳисоботларини кўриб чиқиш ва ҳулосаларини тасдиқлаш.
5. Ижро этувчи орган рахбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини узайтириш масаласини тасдиқлаш.
6. 2014 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
9. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
10. 2009-2010 йиллар якуни бўйича талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
12. Жамиятнинг Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Ижроия органи, Тафтиш комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомларини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг «Саноқ комиссияси тўғрисида»ги низомини бекор қилиш.
14. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.


«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига!
“Nаvoiy Dori-Darmon” АЖ акциядорларнинг 2013 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2014 йил 23 майда ўтказилганлиги ва ушбу йиғилишда дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беради:

- Бир дона эгаси ёзилган оддий акцияга 120 (бир юз йигирма) сўм миқдорида;

- Юридик шахсларга уларнинг ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан;

- Жисмоний шахсларга уларнинг шахсий ҳисоб рақами (банк пластик карточкаси)га пул ўтказиш йўли билан, нақд пул маблағлари ва банк кассалари орқали.

- Дивиденд тўловининг бошланиш санаси: 04.06.2014 й.;

- Дивиденд тўловининг тугаш санаси: 23.07.2014 й.


«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига!
«Navoiy Dori-Darmon» АЖ бошқаруви Сизга эгалик қилаётган акцияларингизга жамиятнинг 2009-2012 йиллар молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисобланган, лекин шу вақтгача талаб қилиб олинмаган дивидендларни олиш учун жамиятнинг (Навоий шахри. Навоий кўчаси 65-уй) бухгалтериясига мурожаат қилишингизни мумкинлигни билдиради.
Шунингдек, ҳисобланган дивидендлар ва уларнинг тўланиши тўғрисидаги маълумотлар Республика “Биржа” газетасининг мос равишда 2010 йил 20 май, 2011 йил 5 май, 2012 йил 24 май сонларида ва 2013 йил 5 июндан Қимматли қоғозлар Марказининг “CSM.GOV.UZ” сайтида эълон қилинганлигини эслатиб ўтамиз.
Маълумот учун телефон: 8 436-224-55-41, +99893-663-44-95.

«Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига!
“Nаvoiy Dori-Darmon” ОАЖ акциядорларининг 2013 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2014 йил 23 майда ўтказилади
Ҳурматли акциядорлар!

«Navoiy Dori-Darmon» ОАЖ (манзили Навоий шахри, Навоий кўчаси 65-уй, телефони 224-47-00) Сизни 2014 йил 23 май куни соат 11-00 да Навоий шахри, Навоий кўчаси 65-уй жамият маъмурият биноси мажлислар залида акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг 2013 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2014 йил 19 май холати бўйича тузилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 10-00 да бошланади.
Кун тартиби қуйидаги масалалардан иборат:
1. Жамият Кузатув кенгашининг 2013 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
2. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ бошқарув органи рахбарининг 2013 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
3. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖнинг 2013 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. 2013 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи Аудитори ва Тафтиш комиссияси ҳисоботларини кўриб чиқиш ва аудитор ҳулосасини тасдиқлаш.
5. Бошқарув раиси билан тузиладиган меҳнат шартномасини ва бошқарув (ижро этувчи) органи таркибини тасдиқлаш.
6. 2013 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
9. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ нинг 2014 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ташқи Аудиторни ва аудиторлик хизмат ҳақи миқдорини тасдиқлаш.
11. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ Устав фондини ошириш ва жами чиқариладиган акциялар турлари, миқдори ва қийматини тасдиқлаш.
12. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ томонидан янги чиқарилаётган акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартибларини белгилаш.
13. Акциялар чиқарилиши тўғрисида Қарорни ва Эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
14. «Навоий Дори-Дармон» ОАЖ янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.

Йиллик умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз беришда акциядордан шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядор вакилдан эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши талаб қилинади.
Йиллик умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумотлар ва материаллар билан ушбу хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб Навоий шахри Навоий кўчаси 65-уйда жойлашган «Navoiy Dori-Darmon» ОАЖ да соат 10:00 дан 17-00 гача танишишлари мумкин. Маълумот учун телефон: 8 436-224-55-41, +99893-663-44-95.шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш