Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 26 майда ўтказилади.

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши  2017 йил                 26 майда соат 11:00 да Навоий  шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 22 май.

1.

Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2.

«Навоий Дори-Дармон» АЖ ижроия органи рахбарининг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

3.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

4.

Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича ҳисоботини ва ҳулосасини тасдиқлаш.

5.

«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2016 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича миллий ва ҳалқаро стандартлар бўйича аудиторлар хулосаларини тасдиқлаш.

6.

Ижроия орган рахбари (бошқарув раиси)ни чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида сайлаш

7.

2016 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

8.

Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9.

Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.

Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

11.

Навоий Дори-Дармон» АЖни ривожлантиришнинг 2017-2026 йилларга мўлжалланган ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш.

12.

Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

13.

Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини белгилаш.

14.

Акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот берадиган жамият бошқарув ва назорат органлари маърузаси (ҳисоботи) матни ва шаклларига талаблар тартибини белгилаш.

15.

Жамият ташкилий тузилмасини қайта тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«Navoiy Dori-Darmon» АJ жойлашган жойи (почта манзили) ва веб сайти,электрон почта манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй, ndd.uz, navoiy.dd@umail.uz.

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР

СИЗнинг,  Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларида назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқларингиз мавжуд:

 

-жамият фойдасининг бир қисмини дивиденд тарзида олиш;

-жамият тугатилган тақдирда  ўзингизга тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

-ўзингизга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

СИЗнинг, ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилар томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ёки унинг  ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Почта манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 10-уй, манзил бўйича жойлашган Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси www.online.csm.gov.uz ёки (0371) 232-07-38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

 

 

Марказнинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 210100, Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси 24-уй почта манзили ёки (0436) 224-14-61 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

  

“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

 

“NAVOIY DORI-DARMON” AJ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш мақсадида «Navoiy Dori-Darmon» AJ жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича танлов эълон қилади. Баҳолаш 2016 йил якуни бўйича ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов ўтказиш шартлари

1. Танловда қатнашувчи қуйидаги хужжатларни юбориши зарур:

- Ариза (хат);

- Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома ва тегишли лицензия нусхаси;

- Таклиф этилаётган шартнома шартлари (муддати, хизмат ҳақи миқдори ва бошқа.)

2. Танловга қатнашиш бўйича таклифни қуйидаги манзилга юборишингизни сураймиз: 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий шахри, Навоий кўчаси, 65. Ёки жамиятнинг электрон манзилига navoiy.dd@umail.uz

3. Таклифлар 2017 йил 1 мартгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (0436) 224-41-21

 

 

"NAVOIY DORI-DARMON" АJ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:


“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва 2016, 2017 йиллар молиявий хисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловларга таклифлар қабул қилинади.

Танлов комиссияси номи ва жойлашган жойи:

-          “Навоий Дори-Дармон” АЖ Кузатув кенгаши, Навоий шахри, Навоий кучаси 65-уй.

Танлов учун таклифларни тақдим қилиш жойи ва муддатлари:

-          2016 йил молиявий хисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун таклиф “Навоий Дори-Дармон” АЖга 01.03.2017 йилгача тақдим қилиниши лозим;

-          2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун таклифлар  “Навоий Дори-Дармон” АЖга 01.04.2017 йилгача тақдим қилиниши лозим;

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

-          танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

-          аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

-          ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

-          ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;                     

-          адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа ҳалқаро сертификатлари нусхалари;

-          “Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

-          суғурта полиси нусхаси;

-          аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик хисоботи андазаси;

-          бошқа хужжатлар.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун тел: 0436 224-41-21.

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Навоий Дори-Дармон “АЖ томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида

ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

 

 

“Навоий Дори Дармон” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг 27.05.2016 йилдаги №2 қарори билан жамият томонидан 27.05.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187 баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«NAVOIY DORI-DARMON» AKSIYADORLIK JAMIYATI
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 26 январда ўтказилади.
Х а б а р н о м а

«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 26 январда соат 11:00 да Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 26 декабр ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2016 йил 20 январ.

Navoiy Dori-Darmon» АЖ акциядорлари диққатига.

“Nаvoiy Dori-Darmon” АЖ акциядорларининг 2014 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда ўтказилади

Х А Б А Р Н О М А


Ҳурматли акциядор, «Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда соат 11:00 да Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 25 май.