Бош саҳифа > Акциядорларга, Янгиликлар > Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қарорлари19-04-2024. Чоп этди: admin |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Навоий Дори-Дармон» АЖ акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича навбатдаги 1–сонли умумий йиғилиши БАЁНИДАН КЎЧИРМА
Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, Навоий кўчаси 65- уй. Йиғилиш ўтказилган сана: 2023 йил 23 июн, соат 11-00. Йиғилиш тури: Навбатдан ташқари. Жамият томонидан чиқарилган жами оддий акциялар сони 902 274 донани ташкил қилади, шундан: Умумий йиғилишларда овоз бериш ҳуқуқига эга акциялар сони – 875 706 дона; Йиғилишга қатнашганлар:
Қаюмов Жума Чориевич – Кузатув кенгаши раиси, «DORI-DARMON» АК вакили (ишончнома: 19.06.2023 й. № 11-13/494) 225 584 дона акция эгаси, 25,0 % овоз бериш ҳуқуқи билан; Ражабов Фарход Хазратович – Кузатув кенгаши аъзоси.
Меҳнат жамоаси аъзолари.
Саноқ комиссиясининг баёни таништирилди: Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2023 йил 19 июн холатига шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига асосан 902 274 дона оддий акциялар эгалари йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашчиларнинг рўйхатига асосан соат 10:00дан - 11:00 гача жами 684 110 дона оддий акцияларга эга 9 нафар акциядорлар ва вакиллари рўйхатдан ўтган. Шундан, Қонуннинг 8-моддасига асосан акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз беришда жамиятнинг шўъба корхонаси бўлган акциядор “АВИЦЕННА” МЧЖ вакили (26568 дона акциялар эгаси) овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Акциядорларнинг бугунги умумий йиғилишида жами 657 542 дона овоз берувчи акцияларга эга 8 нафар акциядорлар ва уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларни инобатга олиб, акциядорларнинг ушбу йиллик умумий йиғилишининг кворуми 75,1 фоизга тенг. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 68-моддасига асосан йиғилиш ваколатли деб ҳисобланади. Шундан сўнг Кузатув кенгаши раиси Ж.Ч.Қаюмовакциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилиш кун тартиби билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди: КУН ТАРТИБИДА:
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб мухокама қилинганидан сўнг, қисқа танафус эълон қилинди ва Саноқ комиссияси томонидан йиғилишда овоз бериш якунлари жамланди ва овоз бериш натижалари ўқиб эшиттирилди (Саноқ комиссиясининг баёни). Овоз бериш натижалари қуйидагича:
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда овоз бериш натижаларига кўра Умумий йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Умумий йиғилиш регламенти қуйидаги тартибда тасдиқлансин: 1.1. Президумга уч киши, “Дори-Дармон” АК вакили, Жамият Кузатув кенгаши раиси Қаюмов Жума Чориевич, Кузатув кенгаши аъзоси Ражабов Фарход Хазратович ва Ижроия органи рахбари Орзиев Ғулом Ризаевичлар президумга сайлансин хамда йиғилиш раислигига эса Кузатув кенгаши раиси Қаюмов Жума Чориевич ни сайлансин; 1.2. Котибият бир кишидан иборат бўлсин ва котибиятга Митанова Гулноза сайлансин. 1.3. Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби бўйича: - Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 3, 5 дақиқадан; - Саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа; - Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа; - Овоз бериш якунидан сўнг танаффус - 15 дақиқа; - Саволлар ёзма ва оғзаки кўринишда котибият орқали берилсин.
3. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. «Навоий Дори-Дармон» АЖ Ижроия органи рахбарининг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари ва 2022 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитори хулосалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 7. “Навоий Дори-Дармон” АЖ нинг 2022 йил якунлари бўйича олган 1 857,0 минг сўм соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - Захира фондига (соф фойдадан 5 %) 93,0 минг сўм; - Келгусида устав фондини ошириш учун капитализация қилиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 1 764,0 минг сўм. 8. Жамият Кузатув кенгаши таркибига қуйидагича ўзгартиришлар киритилсин: - Кузатув кенгаши аъзоси Файзуллоев Азамжон Асатиллоевичнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин ва у Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилсин; - Кузатув кенгаши аъзолигига (3 йил муддатга) “Хужаи-Жахон Гранд” МЧЖ фармацевт мутахассиси Ўсаров Давронбек Бекназар ўғли сайлансин. 9. Жамият директори Орзиев Ғулом Ризаевич билан тузилган меҳнат шарномасини амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилсин. 10. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 11. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2023 йил молиявий ҳисоботларини Миллий ва Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш ва жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш "BUXGALTERIYA SERVICE AUDIT" МЧЖ томонидан амалга оширилсин ва аудиторлик хизмат ҳақи (ққс сиз) 15,0 млн сўм миқдорида белгилансин. 12. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг ТИФ Миллий банки Навоий бўлимидан 2023 йил 23 июндан 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда жами: - 10 000,0 млн сўмгача миқдорда қисқа муддатли, кредит фоизи йиллик 24 фоизгача бўлган кредит маблағлари олиш ва ушбу кредитлар гарови сифатида жамиятнинг айланишдаги товар моддий бойликларини ёки мулкларини белгиланган тартибда мустақил баҳоловчига қайта баҳолатилган ҳолда гаровга қўйиш бўйича бир ёки бир нечта битимлар тузилиши мақуллансин. 13. “Навоий Дори-Дармон” АЖнинг аффилланган шахслари билан 2023 йил 23 июндан 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда тузиладиган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлари рўйхати 6-иловага мувофиқ белгилансин.
14.1. Келгусида жамиятга тегишли фойдаланиши самарасиз бўлган мулкларни сотиш масаласини кўриб чиқиш кузатув кенгаши томонидан ваколати доирасида амалга оширилсин.
Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди. Шундан сўнг жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.
Йиғилиш раиси: ________имзо___________ Ж.Ч.Қаюмов
Йиғилиш котиби: ________имзо___________ Г.Митанова
Баённома имзоланган сана «26» июн 2023 йил. Ортга қайтиш |