Бош саҳифа > Акциядорларга > Х а б а р н о м а

Х а б а р н о м а


14-05-2015. Чоп этди: aziz
«Navoiy Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда соат 11:00 да Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй манзили бўйича «Navoiy Dori-Darmon» АJ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 25 май.
1. Жамият Кузатув кенгашининг 2014 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
2. «Навоий Дори-Дармон» АЖ бошқарув органи рахбарининг 2014 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
3. «Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2014 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. 2014 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи Аудитори ва Тафтиш комиссияси ҳисоботларини кўриб чиқиш ва ҳулосаларини тасдиқлаш.
5. Ижро этувчи орган рахбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини узайтириш масаласини тасдиқлаш.
6. 2014 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
9. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
10. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
11. Жамиятнинг Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Ижроия органи, Тафтиш комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомларини тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг «Саноқ комиссияси тўғрисида»ги низомини бекор қилиш.
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Navoiy Dori-Darmon» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.
«Navoiy Dori-Darmon» АJ жойлашган жойи (почта манзили) ва веб сайти,электрон почта манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй, ndd.uz, navoiy.dd@umail.uz.
шаблоны для dleскачать фильмы
Ортга қайтиш