Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» Материалы за 30.08.2017

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Вилоят ҳокими ўринбосарининг 2017 йил 21 августдаги 05-05/1118-сонли режа тақсимотига асосан мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан мазкур йилнинг 26 август куни жамиятнинг мутасадди ходимлари Учқудуқ туманидаги беш нафар  вояга етмаган болаликдан ногиронларнинг ҳолидан хабар олинган ҳолда, уларга байрам (хайитлик) совғалари тарқатилди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

 

Навоий шахар ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги 01-05/616-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида режа тақсимотига асосан мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан мазкур йилнинг 28 август куни жамиятнинг мутасадди ходимлари Навоий шаҳридаги тўрт нафар вояга етмаган болаликдан ногиронлар ҳамда якка-ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинган ҳолда, уларга байрам (хайитлик) совғалари тарқатилди. 

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар
Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Навоий Дори-Дармон” АЖ томонидан қилинган ҳомийликлар

ТАЪМИНОТ ЯНАДА ЮКСАЛАДИ

Мамлакатимизда мустақилликнинг улкан ислоҳотлари жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг нархларини сунъий ошириб бориш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда шу йил 17 июлдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари бу борадаги муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

     Мазкур қарорлар ижросини бажариш, қолаверса аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида "Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, 343 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари учун муайян нархлар белгиланиб, тендер эълон қилинди. Тендер асосида ютиб олинган 700 миллион сўмлик дори-дармон воситалари келтирилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда даволаш профилактика муассасаларига ва жамият тизимидаги дорихоналар орқали вилоятимиз аҳолисига етказиб берилмокда.

     Шунингдек, чекка қишлоқ ва чўл ҳудудларида жойлашган аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 9 та "Дамас" ва 1 та "Исузи" русумли кўчма дорихоналар орқали вилоятимиз аҳолисига 361.2 миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

    "Навоий Дори-Дармон" АЖга қарашли "Авиценна" МЧЖ томонидан ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида унинг биноси 745.0 миллион сўмга реконструкция қилинди ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган маҳаллий хом ашёдан гален дори воситалар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар харид қилинди ва ўрнатилди. "Авиценна” МЧЖтомонидан  2017 йил 6 ой давомида 10 турдаги 1 764.4 миллион сўмлик шундан маҳаллий хом ашёдан 3 турдаги 845.2 миллион сўмлик дори воситалари ишлаб чиқарилди.

     "Навоий Дори-Дармон" АЖ томонидан ишлаб чикаришни ривожлантириш учун Хитой давлатидан келтирилган доривор ўтларни қадоқлаш учун мўлжалланган 99.2 миллион сўмлик ускуналар харид қилиниб, Нурота ва Қизилтепа туманларида жойлашган марказий дорихоналарга ўрнатилди.

      Қувонарлиси, 2017 йил иккинчи ярмида қўшимча равишда Қизилтепа, Учқудуқ, Хатирчи туманлари марказида 3 та ижтимоий дорихона, 3 та Дамас русумли кўчма дорихона шахобчаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

      Бугунги кунда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси ёнида 800 миллион сўмлик  янги замонавий ижтимоий дорихонанинг қурилиш ишлари тугалланиш арафасида. Ушбу дорихона 2017 йил 1 сентябрга, мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига ишга тушурилади.

      Хулоса қилиб айтганда қабул қилинган қарор фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, аҳолини арзон нархларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш имконини беради.

 

Ёрқин Расулов

“Навоий Дори-Дармон” АЖ

Бошқарув раиси

Манба: Саломатлик газетаси

2017 йил 29 август

16-17 (489-490)-сонлар