Душанба-Жума: 09:00-18:00
   Ишонч телефони: (79)-224-79-00 Регламентни юклаш info@ndd.uz

» Материалы за 02.03.2017

“ДОРИ-ДАРМОН” АК МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.

23.02.2017 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида 2017 йил 5 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган мажлисда берилган топшириқларнинг жойлардаги амалий ижроси бўйича 2017 йил 7 февралда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан “Дори-Дармон” аксиядорлик компанияси ва “Ўзфармсаноат” компаниясига ҳар хафтада селектор йиғилиши ўтказиш топшириғи берилган.

 

Шунга кўра, 2017 йил 22 февралда Компаниянинг ва тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар масъул раҳбар ва ходимлари ҳамда “Ўзфармсаноат” АК масъул ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги хусусий дорихона вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилишининг кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябридаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори ижросига бағишланди.

 

Видеоселектор “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси А.Камилов бошчилигида ўтказилиб, қарор талабларидан келиб чиқиб, жойлардаги унинг ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди. Ҳудудлардаги жамиятларнинг амалга оширган ишлари танқидий баҳоланиб, юқоридаги қарор ижросини сўзсиз бажарилиши таъминланиши таъкидланди.

 

Шунингдек, қуйидаги масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди:

 

- 2017 йил 14 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2773-сонли қарорига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика фаолиятининг тури - дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

 

- аҳолидан тушаётган таклифларни этиборга олиб, 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан ижтимоий дорихона ташкил қилинмаган 30 та туманда мазкур дорихоналарни ташкил қилиб, бундай дорихоналар сони 159 тага йетказилиши;

 

- чекка ҳудудлардаги аҳолини кўчма дорихоналар билан таъминланишини яхшилаш мақсадида ДАМАС автомобилларида қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил етиб, кўчма дорихоналар сони 154 тага йетказиш;

 

- қишлоқ врачлик пунктларида яна 70 та ижтимоий дорихона шахобчаси ташкил қилиш кабилар.

 

Видеоселектор 2 соат давом етиб, “Ўзбектелеком” АКнинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги студияларида ўтказилди.

 

Манба: doridarmon.uz